Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўхтатса ёки тугатса унинг ёллама ишчилари ўз фаолиятини давом эттирса бўладими?
    Якка тартибдаги тадбиркор ўзини фаолиятини вақтинча (бутунлай) тўхтатган вақтда ҳар бир ёлланган ходим учун берилган ҳисобга олиш карточкаларини солиқ органларига топшириши шарт. Агар фаолиятини тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини солиқ органига белгиланган муддатларда топширмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди (СК 392 ва 408-моддалари).
  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар тижорат банкларида ҳисобварақлари очган ҳолда ҳисоб-китоблар бўйича терминал ва назорат-касса техникасидан фойдаланиши мумкинми ?
    Ха мумкин. Бунда, ўзини ўзи банд қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши мумкин (ВМ 806-сон қарори, 23.12.2020 йил).
  • Товар айланмаси 1 млрд. сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтгандан сўнг, унга ҚҚС ҳисоботларидан ташқари қайси солиқ тўловларини тўлаш мажбуриятлари юклатилади?
    Реализация қилишдан олган жами даромади 1 млрд. сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдилар. Шу сабабли, якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС тўлаш билан биргаликда, Солиқ кодексида белгиланган муддатларда фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойланганлик учун солиқ ва ижтимоий солиқни тўлаши керак (СК 462-моддаси ва АВда 19.03.2019 йилда 3143-сон билан рўйхатга олинган ДСҚ қарори).
  • Фарзандининг таълим контрактини тўлаш учун йўналтирилган ойлик иш ҳақи даромад солиғидан озод этилганми ?
    Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўланган тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари таркибига киради (СК 378-модда).
  • Олий таълим муассасасида 3-курс талабаси ўзини ўзи банд қилувчи шахс сифатида таржимонлик фаолияти билан шуғулланса бўладими?
    Ўзини ўзи банд қилувчи шахс сифатида таржимонлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин (ПҚ-4742-сон қарори, 08.06.2020 йил). Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СК 369-модда).
  • 🔴 “Giveaway” – ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан шуғулланувчи шахслар қандай солиқ тўлайди ❓
    📲 Жисмоний шахслар 🎊🎁 ижтимоий тармоқларда реклама қилиш (Giveaway) фаолиятидан олган даромадларидан 12 фоиз миқдоридаги ставкада даромад солиғи тўлашлари лозим (2020 йил 1 июлига қадар олган даромадлари бўйича).
  • 🔴 ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс улгуржи савдо билан шуғулланиш хуқуқига эгами ❓
    🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
  • 🧑🏻‍🎓 Давлат олий таълим муассасаларидаги контракт нархлари эълон қилинди. Шу ўринда солиқ тўловчилардан ўринли саволлар келиб тушаяпти. Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга имтиёзлар борми ❓
    🔵 Ўзбекистон солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ солиқ органига 👩🏻‍💻📄декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин. 👨‍👩‍👧‍👦 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади. 📄 👩🏻‍💻Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади: 👉 ўз маблағлари; 👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари; 👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар). 👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом). ❗️Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади. 📄 👩🏻‍💻 Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади: 👉 талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; 👉тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси; 👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; 👉паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. ❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин. ❌ Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди❗️ 👩‍💻 😷Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига🚶 шахсан ташриф буюриш ёки ✉️ почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд 📧солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз (https://my.soliq.uz/fizdecl/index?user_type=1) мумкин. 👩🏻‍💻📲Саволларингизни @DSQ_Pressa телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.
  • Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими ❓
    Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси, 377-моддаси). ✔️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
  • Ижтимоий тармоқ орқали хабарингизда ўзини ўзи банд қилган шахс даромад солиғини тўламайди дейилган бунга асос борми ❓
    Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига мувофиқ 🧑🏻‍🔧👨🏻‍💻ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг (https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qilish-qulay-qonuniy-va-havfsiz)меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига ❌киритилмайди. Демак, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлар даромад солиғи тўламайди.
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.