Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • Ўз эҳтиёжи учун хориждан асосий восита олиб кирган юридик шахс айланмадан олинадиган солиқ тўлашни давом эттирса бўладими?
    Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди. Улар мажбурий тарзда ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлиб рўйхатдан ўтишлари шарт (СК 461-модда, иккинчи қисм, 1-банд).
  • Корхона балансидаги баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирани 100 млн.сўм сўмга сотилса ҚҚС қайси суммадан тўланади?
    Бу ҳолатда, солиқ базаси 100 млн.сўм ҳисобланади. Бунда, агар 100 млн.сўм бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-модда). Мисол учун: Корхона баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирасини 100 млн.сўмга шартнома асосида сотди. Бунда агар ушбу квартиранинг бозор нархи 200 млн.сўмни ташкил этса, солиқ солиш мақсадида солиқ базаси 200 млн.сўм ҳисобланади.
  • ҚҚС тўловчи корхона, бошқа юридик шахс ташкил этиб, унинг устав жамғармасини ўзига тегишли бўлган асосий воситалар билан шакллантирса, ушбу берилган асосий воситалар учун ҚҚС тўланадими?
    Юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-модда). Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиш объекти эканлиги белгиланган (СК 238-модда). Шунга асосан, юридик шахс бошқа бир юридик шахснинг устав жамғармасига ҳисса сифатида берган асосий воситасига ҚҚС ҳисоблайди.
  • 2020 йил обороти 1 млрд.сўмдан ошган ҳолда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахс 2021 йилда вақтинча фаолият юритмаганлиги сабабли, ҚҚС тўловидан воз кечиб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга хақлими ?
    Йўқ ҳақли эмас, 2021 йилда жами даромад 1 млрд. сўмдан ошмаганда, айланмадан олинадиган солиқ тўлашга 2021 йил 21 декабрга қадар солиқ органларига хабарнома тақдим этган ҳолда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиш мумкин (СК 462-модда). Мисол учун: айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2020 йилнинг декабрь ойига келиб товар айланмаси 1,5 млрд.сўмни ташкил этди. Корхона 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, ҚҚС тўловчиси сифатида рўхатда туриши шарт ва 12 ойи давомида ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. 2021 йил давомида корхона товар айланмаси 1 млрд.сўмдан ошмаган тақдирда, 2022 йилнинг 1 январидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтишга ҳақли. Бунда, 2021 йилнинг 21 декабрига қадар солиқ органига, ҚҚС солиғидан воз кечиб, айланмадан олинадиган солиққа ўтиш тўғрисида хабарнома юборади.
  • 🔴 2020 йил учун ҚҚС ҳисоботининг 5-иловаси жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан автоматик равишда шаклланади. 2020 йил апрель-декабрь ойларига туристик йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди, бироқ январь -*март ойлари учун жўнатилган ҳисобварақ-фактураларда туристик йиғим мавжуд. Демак, 5-илова автоматик равишда жўнатилган ҳисобварақ-фактуралардан юзага келса туристик йиғим ҳам даромад ҳисобига кириб қолиши хавфи мавжудлиги ҳисобга олинганми ❓
    🔵 Меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар далолатномаси) тақдим этилиши белгиланган ( “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом). 👉 Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган туристик (меҳмонхона) йиғими хизмат кўрсатувчининг даромади (тушуми) ҳисобланмайди, аксинча қопланадиган харажат сифатида истеъмолчидан (харидордан) ундирилади. 👉 Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоб-китобининг 4 ва 5-иловалари электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик тарзда шакллантирилганда туристик (меҳмонхона) йиғими чегириб ташланмайди. 👉 Солиқ тўловчи туристик (меҳмонхона) йиғимини умумий тушумдан чиқариб ташлаш учун ҚҚС ҳисоб-китобининг 5-иловаси 9-устунида туристик (меҳмонхона) йиғим суммасини кўрсатиши лозим бўлади. 👉 Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китобининг 1-иловаси 102- "Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум сатри"да кўрсатилган хизматларнинг қиймати туристик (меҳмонхона) йиғими киритилмаган ҳолда қайд этилади.
  • 🔴 Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҚҚС бўйича ҳар чораклик ҳисобот юборишлари учун қайси солиқ давридан бошлаб ҳисобот юбориши лозим ❓
    🔵 Солиқ кодексининг 259-моддасига асосан, ҚҚСнинг ҳисобот даври бир ой. 👉 Шу билан бирга, 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар товар айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган, тўлиқ электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқларни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилди. Яъни: ✅2020 йил 20 июль; ✅2020 йил 20 октябрь; ✅2021 йил 20 январь. ‼️Мазкур ҳуқуқдан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига белгиланган муддатда, яъни: ✅ II чорак учун 20 майгача; ✅III чорак учун 20 августгача; ✅ IV чорак учун 20 ноябргача электрон шаклда хабарнома тақдим этиши лозим (шакл http://My.soliq.uz).
  • Хизматлар экспорт қилинганда реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланмаса, қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади❓
    Товарлар (хизматлар) экспорти (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) бўйича етказиб берувчи томонидан бир томонлама ЭҲФ шакллантирилади. (ВМ 489-сонли қарори (https://lex.uz/docs/4948595)). 👉 ЭҲФ дастурида "хизматлар экпорти" тури танланиб ЭҲФ тўлдирилади 👉 ҚҚС ҳисоботининг 1-иловаси 020-сатрига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма солиқ тўловчи томонидан маълумотлар киритилади (АВ 3221,28.01.2020 йил (https://lex.uz/docs/4745555)) 👉 ҚҚС ҳисоботининг 5 иловаси "Солиқ давр бўйича жами" сатрининг 8-устуни (етказиб бериш қиймати(ҚҚСсиз)) ЭҲФ асосида автоматик тарзда шаклланади. Батафсил 👉https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligida--hizmatlar-eksporti
  • Корхона 🚗 енгил автомобиль сотиб олди. ҚҚС ҳисобга олинадими❓
    Солиқ кодексининг 267-моддасига мувофиқ, агар корхона томонидан сотиб олинаётган 🚗 енгил автомобиль корхонанинг амалга ошираётган фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаса, сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.
  • Мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) болаларга қараш бўйича хизматлар учун ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади❓
    Мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) болаларга қараш бўйича хизматларни реализация қилиш айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этилган (Солиқ кодексининг 243-моддаси).
  • Ҳабарнома бериб чораклик ҚҚС ҳисоботини топширишга ўтгандим, май ойи оборотим 1 млрд. сўмдан ўтиб кетди, қандай ҳисобот топшираман? Апрель - июнь ойлари учун ойликми ёки чоракликми ?
    🔵 Қўшилган қиймат солиғини чораклик асосда ҳисоблаш (https://t.me/soliqnews/3922) ва тўлаш бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги учун, яъни ҳисобот чорагининг май ойида корхонанинг айланма маблағи 1 млрд. сўмдан ошганлиги сабабли апрель-июнь ойлари учун алоҳида ойлик ҚҚС ҳисоботини тақдим этишингиз ва тўлашингиз лозим бўлади.
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.