Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • 🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида 📲“Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқни тўламадим энди менга иш стажи ёзиладими ❓
    🔵 Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун: 👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди; 👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади 🔗ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади. 👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади. 👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻❌ҳисобланмайди.
  • 🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун аввалги тартиб қандай эди ва ҳозир қанақа ❓ Таққослаб беринг.
    ✖️🚶🏻‍♂️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энди ҳудудий меҳнат бўлимларига бормайди. ✔️📲 Мобил телефони (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) орқали солиқ органларидан рўйхатдан ўтади ва 📃 матрицали штрих код (QR-код)га эга электрон маълумотнома олади. ✖️📄 Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олганликлари учун бир ойга 111 500 сўм, 3 ойга 312 000 сўм, 6 ойга 580 000 сўм, 9 ойга 825 000 сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлар эди. Энди гувоҳнома ва тўловлар бекор бўлди. 🗓 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % ҳажмида (111 500 сўм) тўлайди ва рўйҳатдан ўтган санадан унга иш стажи ҳисобланади. 👍 👵🏻🧓🏻 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.
  • 🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бўйича қонун ҳужжатлари чиқди. Агар мени сартарошхонамда фаолият юритадиган сартарош усталар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтишса солиқларини ўзлари тўлашадими❓ Уларни қандай расмийлаштираман ва уларга ойлик маошлар ҳисоблайманми ёки иш жойини ижарага бераманми❓
    🔵 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар ҳисобланади ( 566-сонли ВМ қарори 08.06.2019 й.). 👉 Жисмоний шахсларга сартарошлик фаолиятини мустақил равишда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга оширишга рухсат берилди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолди (08.06.2020 йил ПФ-4742). 👉 Бир неча жисмоний шахслар Сизга тегишли объектда сартарошлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, уларни якка тартибдаги тадбиркорга (3 нафаргача) ёки юридик шахсга ишчи (ёлланган ходим) сифатида расмийлаштиришингиз ҳамда уларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан белгиланган тартибда солиқ агенти сифатида солиқларни бюджетга тўлаб беришингиз лозим бўлади.
  • 🔴 Какие сроки для перехода на онлайн ККМ для предпринимателей и какие аппараты есть на данный момент ❓
    🔵 Согласно Указу Президента Республики Узбекистан № УП-5813 от 06.09.2019 года "О мерах по внедрению современных информационных технологий в систему расчетов в сфере торговли и оказания услуг, а также усилению общественного контроля в данной сфере", установлен график поэтапного перевода субъектов предпринимательства, имеющих наличную выручку, на использование онлайн–контрольно-кассовых машин либо виртуальной кассы. А именно: 🗓 Субъекты предпринимательства, занимающиеся реализацией алкогольной и табачной продукции, лекарств, бензина, дизельного топлива и природного газа для автомобилей - с 1 января 2020 года; 🗓 Субъекты предпринимательства, годовой оборот (выручка) которых по итогам прошлого года превысила 5 миллиардов сумов - с 1 августа 2020 года; 🗓 Субъекты предпринимательства, годовой оборот (выручка) которых по итогам прошлого года превысила сто миллионов сумов либо в течение года достигла указанного предельного размера - с 1 января 2021 года; 🗓 Остальные субъекты предпринимательства - с 1 января 2022 года. ❗️Во избежание вопросов в применении новой системы между ГНК и предприятиями-производителями онлайн-ККМ достигнуто взаимное соглашение по организации учебных мероприятий. 🖥 Информацию о смарт-приложениях и их применении можно получить через центры технического обслуживания каждого производителя. 🖥 Официальный сайт ГНК – soliq.uz (https://soliq.uz/page/davlat-reestri?lang=ru) содержит подробные сведения о смарт-кассах (https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri?lang=ru) и центрах технического обслуживания (https://soliq.uz/page/txkm-reestri?lang=ru) (ЦТО), оказывающих по ним услуги.
  • 🔴 Акциз солиғи тўловчилари (масалан, метан газ савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлар) электрон ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шартми ёки шарт эмасми❓
    🔵 Ҳа, электрон ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи кўрсатилади ва шу билан бирга ҚҚС ҳисоботининг тегишли сатрида, яъни "тўланган акциз солиғи" сатрида акс эттирилиши керак бўлади.
  • 🔴 Онлайн назорат-касса машинаси қимматлик қиляпти, арзонлаштиришни йўли борми❓
    🔵 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг база қисми текин берилади. 👉Онлайн НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида 📝рўйхатга қўйиш шарти билан қуйидаги солиқ имтиёзларидан фойдаланасиз: 👉 ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини камайтириш; 👉 камайтириш ҳуқуқи онлайн НКМни ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, ❗️лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланган. ❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Давлат реестрига 7 турдаги онлайн НКМ ва 7 турдаги виртуал кассалар ҳамда 11 та техник хизмат кўрсатиш марказлари киритилган. 💰 Уларнинг ичидан нархи тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин. 🖥Онлайн НКМ ва виртуал касса ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ТХКМ тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 👉 https://soliq.uz/page/davlat-reestri ва https://ofd.uz/uz/pages/view/54 манзили орқали олиш мумкин.
  • 🔴 Мен дорихонамга "Semurg" номли онлайн назорат-касса машинасини олганман. Шу касса аппаратни олган фирмага 50 000 сўм ҳар ой абонент тўлови ўтказишим керак экан. Бу ўтказиладиган тўлов нима учунлигини тушинтириб бера олишмаяпти. Шу ҳакида тушунча бера оласизми❓
    🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ онлайн НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Яъни шартнома асосида ТХКМ сизга қарашли онлайн НКМ ёки виртуал кассани узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим. Мазкур қарор талаблари асосида онлайн НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келган тақдирда, ТХКМ бир кун ичида захирадаги онлайн НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб ёки уни созлаб бериши белгиланган. ТХКМ хизмат нархлари, тадбиркорлик субъекти билан тузилган ўзаро шартнома асосида белгиланади.
  • 🔴 Биз замонавий онлайн НКМдан фойдаланаяпмиз, лекин бугунги кундаги НКМлар фақат Humo ёки Uzkard карталарини қабул қилади. Нимага битта қурилмада барча турдаги карталардан тўлов қабул қила олмаяпмиз❓
    🔵Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорида онлайн НКМ ёки виртуал кассаларга барча турдаги банк карталарини қабул қилиш мажбурияти юклатилмаган. Humo ёки Uzkard банк карталарини қўллаб-қувватлаш бу онлайн НКМ ёки виртуал касса ишлаб чиқарувчиларининг қўшимча имконияти ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг Марказий банк билан интеграция ишларини жадаллаштириб, барча турдаги банк карталарини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
  • 🔴Корхонамиз ишчисининг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланамиз. Июль ойи учун тўлов манбаида даромад солиғи ушлаб қолиниб бюджетга ўтказилди. ПФ-6029-сонли Фармонга асосан, жисмоний шахслар даромад солиғидан имтиёз берилганлиги сабабли энди қандай ҳисоб-китоб қилинади ❓
    🔵 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар 🏢🏠 кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди. 🏠🚙🚚 Шунингдек, Фармонда кўрсатилган муддатларда мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби ⚙️❌тўхтатиб турилади. Шундан келиб чиқиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзи фақатгина 🏢🏠 кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан тадбиқ этилади. 📄🚙 Автомобиль транспорти ижарага олинганида, ижара тўловларининг энг кам ставкаларидан қатьи назар, ижара шартномаси суммасидан келиб чиқиб солиқ ҳисобланади ва тўлов манбаида яъни юридик шахс томонидан ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади.
  • 👨🏻‍💻 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармони билан берилган имтиёзларни қўллаган ҳолда солиқ ҳисоботлари қандай тўлдирилади ❓
    📗 🧑🏻‍🍳Умумий овқатланиш корхоналари ва 🏢биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун ♻️ айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш 👨🏻‍💻 бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ҚЎЛЛАНМА (https://soliq.uz/press-services/news/show/yoriqnoma)сидан фойдаланинг.
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.