Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • 🔴 Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик ❓
    🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин. 👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади. ✅ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга; ✅фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим. ❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади. ❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
  • 🔴 Отам I гуруҳ ногирони, уй унинг номида, мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор ❓
    🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади; (Солиқ кодексининг 421-моддаси) 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер ❌ солиғидан озод этилган. 👉 Мазкур имтиёз 📄пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. (Солиқ кодексининг 436-моддаси) 👉 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкалари учун ҳисобот йилига ҳисобланган солиқлар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўланиши лозимлиги белгиланган. (Солиқ кодексининг 423-моддаси) ❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармонига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилган. 📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.
  • 🔴Отам ўз номидаги уйни менга мерос қилиб қолдирган. Шундан солиқ тўланадими ❓
    🔵 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди. 👉 Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.
  • Корхонамиз ишчисининг шахсий автомобилидан ижара шартномаси асосида фойдаланамиз. Июль ойи учун тўлов манбаида даромад солиғи ушлаб қолиниб бюджетга ўтказилди. ПФ-6029-сонли Фармонга асосан, жисмоний шахслар даромад солиғидан имтиёз берилганлиги сабабли энди қандай ҳисоб-китоб қилинади?
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Фармонда кўрсатилган муддатларда мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. Шундан келиб чиқиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзи фақатгина кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан тадбиқ этилади. Автомобиль транспорти ижарага олинганида, ижара тўловларининг энг кам ставкаларидан қатьи назар, ижара шартномаси суммасидан келиб чиқиб солиқ ҳисобланади ва тўлов манбаида яъни юридик шахс томонидан ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказилади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармони билан берилган имтиёзларни қўллаган ҳолда солиқ ҳисоботлари қандай тўлдирилади?
    Умумий овқатланиш корхоналари ва 🏢биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун ♻️ айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ҚЎЛЛАНМА (https://soliq.uz/press-services/news/show/yoriqnoma)сидан фойдаланинг.
  • Яқинда олий ўқув юртларида ўқишлар бошланади, контракт тўловлари тўлаганларга қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?
    Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтириладиган тўлов солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Агар солиққа тортилган бўлса, декларация тақдим этиш йўли билан қайтариб олинади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилинганидан кейин ҳам амалда бўладими?
    Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонунининг 4-моддасига асосан, 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган солиқ имтиёзлари, ушбу қарорларда кўрсатилган муддатлар давомида амалда бўлади.
  • 1. Корхонамиз эркин иқтисодий зона иштирокчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли фармони 7-бандига асосан, солиқ қонунчилиги ўзгарганда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга хақли эканлиги келтирилган. 2018 йил якуни бўйича жами оборотимиз 1 миллиардан ортиқни ташкил этган тақдирда, юқоридаги қарор талаблари бизга тадбиқ этиладими?
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли фармонига асосан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши белгиланган. Ушбу тартибни алоҳида ҳолларда тадбиқ қилиниши (ёки қилинмаслиги) юзасидан бошқача норма назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 3-моддасига мувофиқ, солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, Солиқ кодексининг 2-моддасига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекс билан белгиланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади. Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 351-моддаси биринчи қисмидаги солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ягона солиқ тўловини тўловчилар белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.
    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 04.03.2019 й.
  • Хусусий боғчаларга 2018 йилда имтиёз бор эди, 2019 йилда ҳам имтиёзлар сақланиб қолиндими?
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3276-сонли қарорига асосан, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар, 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинган. Бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилиши лозим.
    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 22.01.2019 й.
  • 17 млрд.сўмлик пул айланмасига эга асосий фаолият тури электр-энергия ишлаб чиқариш бўлган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1442-сонли қарори асосида мол-мулк солиғидан озод этиладими?
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1442-сонли қарорида мол-мулк солиғидан имтиёз кўзда тутилмаган.
    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 22.01.2019 й.
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.