Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • НКМ олиш учун пул кўчирган эдик, фискал модулни программалаштириш учун нақд пул тўладик. Энди НКМни ололмаяпмиз, пулинг кўринмаяпти деб беришмаяпти. Маслаҳат беринг.
    Тадбиркорлик субъектларини фискал модул билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида операторга тўлов амалга оширилиши белгиланган бўлиб, тўлов пул кўчириш йўли орқали қабул қилинади (23.11.2019 йил 943-сонли ВМ қарори). 👉 Шунингдек, корхона ҳисобрақами картотека (К2) ҳолатида бўлган тақдирда фискал маълумотлар оператори, корхона ва унинг таъсисчиси ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома асосида нақд пул кўринишида тўланиши мумкин.
  • Онлайн назорат-касса машинаси қимматлик қиляпти, арзонлаштиришни йўли борми ?
    Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг база қисми текин берилади. 👉Онлайн НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида 📝рўйхатга қўйиш шарти билан қуйидаги солиқ имтиёзларидан фойдаланасиз: 👉 ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини камайтириш; 👉 камайтириш ҳуқуқи онлайн НКМни ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, ❗️лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланган. ❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Давлат реестрига 7 турдаги онлайн НКМ ва 7 турдаги виртуал кассалар ҳамда 11 та техник хизмат кўрсатиш марказлари киритилган. 💰 Уларнинг ичидан нархи тўғри келадиганини танлаб олишингиз мумкин. 🖥Онлайн НКМ ва виртуал касса ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ТХКМ тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 👉 https://soliq.uz/page/davlat-reestri ва https://ofd.uz/uz/pages/view/54 манзили орқали олиш мумкин.
  • Биз замонавий онлайн НКМдан фойдаланаяпмиз, лекин бугунги кундаги НКМлар фақат Humo ёки Uzkard карталарини қабул қилади. Нимага битта қурилмада барча турдаги карталардан тўлов қабул қила олмаяпмиз?
    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорида онлайн НКМ ёки виртуал кассаларга барча турдаги банк карталарини қабул қилиш мажбурияти юклатилмаган. Humo ёки Uzkard банк карталарини қўллаб-қувватлаш бу онлайн НКМ ёки виртуал касса ишлаб чиқарувчиларининг қўшимча имконияти ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг Марказий банк билан интеграция ишларини жадаллаштириб, барча турдаги банк карталарини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
  • Мен дорихонамга "Semurg" номли онлайн назорат-касса машинасини олганман. Шу касса аппаратни олган фирмага 50 000 сўм ҳар ой абонент тўлови ўтказишим керак экан. Бу ўтказиладиган тўлов нима учунлигини тушинтириб бера олишмаяпти. Шу ҳакида тушунча бера оласизми?
    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ онлайн НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Яъни шартнома асосида ТХКМ сизга қарашли онлайн НКМ ёки виртуал кассани узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим. Мазкур қарор талаблари асосида онлайн НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келган тақдирда, ТХКМ бир кун ичида захирадаги онлайн НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб ёки уни созлаб бериши белгиланган. ТХКМ хизмат нархлари, тадбиркорлик субъекти билан тузилган ўзаро шартнома асосида белгиланади.
  • Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик ?
    Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин. Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга; фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади. Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.
  • Қандай ҳолларда жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилиши мумкин?
    Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ, агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади. Агар жисмоний шахс ўн икки ойлик муддат тугагунга қадар солиқ органларига узоқ муддатли меҳнат шартномасини ёки ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган шартлар бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этса, ўзининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилиши мумкин.
  • Норуда фойдали қазилмалар қазиб олувчи юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини топшириш амалиётида қандай ўзгаришлар юз берди?
    Солиқ кодексининг 454-моддасига асосан норуда фойдали қазилмалар қазиб олувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи қазиб олиш амалга оширилган жойдаги солиқ органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилиши белгиланди.
  • Юридик шахсларнинг қайси кўчмас мулкларига пасайтириш ставкаси жорий қилинган?
    Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ставкалар Солиқ кодексининг 415-моддасида белгиланган бўлиб жорий йилдан бошлаб солиқдан имтиёзлари ўрнига 0,2 фоиз миқдорида солиқ ставкасида мол-мулк солиғи ҳисобланиши белгиланди. Жумладан: 1) умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга; 2) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулкка.
  • 2020 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлови ставкалари бўйича қандай ўзгаришлар бўлди?
    2020 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ жорий этилди. Солиқ кодексининг (янги таҳрирдаги) 405-моддасига асосан ижтимоий солиқ ставкалари ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун - 4,7 фоиз, “SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” уюшмалари учун - 7 фоиз, бюджет ташкилотлари учун – 25 фоиз ва бошқа солиқ тўловчилар учун - 12 фоиз этиб белгиланди.
  • Қайси муддатларда ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот берилади ва тўланади?
    Солиқ кодексининг (янги таҳрирдаги) 407-моддасига асосан ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.