Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • Айни вақтда карантин муносабати билан бизнинг корхона ниқоблар, антибактериал воситалар, хлор ва бошқалар сотиб олмоқда. Айтинг-чи, фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегириладиган ҳисобланадими ?
    Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади.
  • Аввалги Солиқ кодексида инвестицияларни фойда солиғи базасини 5 йил давомида 30 фоизга камайтиришга имкон берарди. Ушбу меъёр 2020 йилга сақланиб қолинганми?
    Йўқ, 2020 йилда инвестиция даври мобайнида инвестиция чегирмаси қўлланилади: Янги технологик ускуналар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш, шунингдек, ахборот тизимларини яратишда маҳаллий дастурий таъминот қийматининг 10 фоизи; Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун янги қурилиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш харажатларининг 5 фоизи миқдорида.
  • Текинга олинган мол-мулк ва хизматлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан даромад солиғига тортиладими?
    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 304-моддасининг 8-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, текинга олинган мол-мулк ва хизматлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
  • Ўзбекистон Республикаси резидентига 2019 йил декабр ойида ҳисобланган, аммо 2020 йил феврал ойида тўланган фоизларга солиқ қандай ушлаб қолинади?
    2020 йилгача ҳисобланган фоизларни тўлашда юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан янги тартиб жорий қилинган. Фоизлар янги тартиб жорий этилишидан олдин ҳисоблабланганлигига қарамай, улар фоизларни тўлов манбаида 2020 йилдаги жами даромадида ҳисобга олиши керак. Шунга кўра, корхона - фоизларни тўлов манбаида юридик шахсга солиқни ушланмасдан тўлайди. Ўз навбатида, фоизлар фоизларни олувчи юридик шахс жами даромадига киради ва акс этилган даромадни фойда солиғи ёки қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботида акс этилади.
  • 10. Фойда солиғини тўловчи юридик шахс ҳисобланаман. 2019 йилда фоиз тарзидаги даромадларига 5 фоиз ставкада солиқ солинган. 2020 йилда ушбу ставкада ўзгаришлар бўлдими ?
    Жавоб: Ҳа, 2020 йилда фоиз тарзидаги даромадларга фойда солиғи ставкаси 15 фоиз миқдорида белгиланган (СКнинг 337-моддаси).
  • Корхонамиз балиқ етиштириш билан шуғулланади. Фойда солиғи ставкаси 0 фоиз экан. Фойда солиғини тўлашдан озод деганими бу ёки фарқи борми?
    Корхона томонидан реализация қилинган қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари ҳажми жами реализация ҳажмида камида 90 фоиздан ортиқни ташкил этса фойда солиғининг ставкаси 0 фоизни ташкил этади. Бу фойда солиғини тўлашдан озод қилинган дегани эмас.
  • Фойда солиғи бўйича бўнак тўлови маълумотномасини тақдим этиш бекор бўлганини эшитдик. Энди бўнак тўловини тўламаймизми?
    Фойда солиғи бўйича бўнак тўлови ҳисоб-китоби маълумотномасини тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Эндиликда, жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар бўнак тўлови тўлайдилар. Бўнак тўловлар суммасини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
  • Бундан олдинги ишлаган иш жойимдан бўшаганимда ишдан бўшаш пули берганида солиқ тўламагандим. Орадан вақт ўтиб, яна ўша ишимга қайтиб келдим. Корхонамиз бухгалтери сўзларига кўра бу йилдан бошлаб ишдан бўшатилган ходимларга тўланадиган ишдан бўшатиш пулидан даромад солиғи ушлаб қолинар экан. Бухгалтерни гапи тўғрими?
    Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари таркибига киритилган. (СКнинг 377-моддаси) Эски таҳрирдаги Солиқ кодексида мазкур даромадлар бўйича солиқ имтиёзи белгиланган эди. Солиқ кодексининг янги таҳририда ушбу даромадлар солиқдан озод этилиши белгиланмаган. Шунга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлардан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланади.
  • 2020 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим этиш бўйича қанақа муддатлар белгиланган?
    Солиқ кодексининг (янги таҳрирдаги) 339-моддасига асосан чораклик ҳисоботлар ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай. Йиллик солиқ ҳисоботлари солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмасдан тақдим этилади. Бўнак тўловлари бўйича ҳисоб-китоб маълумотнома тақдим этилиши бекор қилинди.
  • Солиқ тўловчиларда кўрилган зарарларни келгуси даврдаги фойдадан чегириш ҳуқуқи сақланиб қолиндими?
    Солиқ кодексининг (янги таҳрирдаги) 333-моддасига асосан солиқ тўловчи зарарни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги ўн йил мобайнида фойда келгусига ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир. Яъни, солиқ тўловчи кўрилган зарарни келгуси даврлардаги фойда солиғининг солиқ солинадиган базасидан чегириш ҳуқуқига эга. Аввал ушбу муддат 5 йил эди. Шунингдек келгусига ўтказилаётган зарар суммаси фойда солиғининг солиқ солинадиган базасининг 60 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак (50 фоиз эди).
1
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар
БАЛКИЕВ ДИЛШОД ХОЛМУРОДОВИЧ
09.06.2016
Жудаям яхши.Хизмат турларини бундан хам купайтириш лозим деб уйлайман.Сизларга катта рахмат!
САЙИДОВ КОМИЛ МАМАТМУРОДОВИЧ
08.11.2016
Эътиборингиз учун раҳмат. Янада янги ва қулай хизмат турларини яратиш ниятидамиз.