Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
10-09-2021
Ютуқли чек ўйинлари: навбатдаги Spark ўз соҳибига топширилди

Жорий йилнинг 26 август куни Нукус шаҳрида ютуқли чек ўйинларининг VIII тиражи ўтказилган эди. Унда онлайн назорат-касса техникаларидан берилган 120 мингга яқин чек иштирок этди. 

Ўйин одатдагидай 22:00дан бошлаб “O‘zbekiston” телеканали ва расмий сайтида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Ютуқли чек ўйинларининг ушбу тиражида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарлари, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани, Жиззах вилояти Бахмал тумани, Сирдарё вилояти Мирзаобод, Гулистон тумани, Фарғона вилояти Бувайда тумани истеъмолчилари ғолиблар сафидан жой олди. 

Супер ютуқ – Spark автомашинаси атига 5 минг сўмлик харид чеки эвазига Фарғона вилояти Риштон туманида истиқомат қилувчи истеъмолчига насиб этган эди.

Давлат солиқ қўмитасида ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги VIII тиражи ғолибларига совғалар тантанали равишда топширилди.

Омадли чек соҳиблари ўз таассуротлари билан бўлишди:  


Ҳаётхон Ҳалимова, педагог – велосипед соҳибаси 


Ютуқли чек ўйинлари ҳақида билганимга 5-6 ой бўлди. Ўшандан бери ҳар бир тиражда иштирок этиб келаман. Бу лойиҳани бутун оиламиз билан бирга кузатиб борамиз. Саккизинчи тиражни ҳам жонли эфирга кузатдик. Совриндор бўлганим мени бу ўйинга ишончимни янада мустаҳкамлади.


Любовь Рўзметова, муҳандис – кондиционер соҳибаси 


Турмуш ўртоғим билан кредитга кондиционер олишни режалаштириб юргандик. Ютуқли чек ўйинларида айнан кондиционер соҳибаси бўлганим айни муддао бўлди. Ғолиб бўлганимни билиб жуда ҳам севиниб кетдим, ҳатто ҳамон ҳаяжондаман. Барча истеъмолчиларни чек ўйинларида иштирок этишга чорлаб қоламан.


Раҳмонов Валижон супер ютуқ – Spark автомашинаси соҳиби 


Мен ютуқли чек ўйинларида автомобил соҳиби бўлганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Менга жонли эфирдан қўнғироқ қилиб ғолиб бўлганимни айтганда ҳаяжондан ўзимни йўқотиб қўйдим. Ўша пайтдаги қувончимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Ютуқли чек ўйинлари истеъмолчиларда харид учун чек талаб қилиш орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмасини шакллантиради. Ҳам оилалар бюджетига, ҳам давлат бюджетига фойда келтирадиган ижтимоий лойиҳа. Сизлар ҳам иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!