Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
25-07-2020
Ютуқли чек ўйинлари: иккинчи тираж учун 2000 дан зиёд чек рўйхатдан ўтди

Жорий йил 22 июль куни Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражи ўтказилган сўнг, ушбу ўйинга қизиқувчилар сони янада ортиб бормоқда.

Ютуқли ўйиннинг дастлабки тиражида 21 июль соат 23:59 гача рўйхатдан ўтказилган 9 947 та QR кодли чек иштирок этди. Унда асосий соврин Chevrolet Nexia 3 ва бошқа қимматбаҳо совғалар ўз эгаларини топди.

Истеъмолчилар иккинчи тиражда иштирок этиш учун 22 июлдан бошлаб олган чекларини рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборди.

Навбатдаги тиражда иштирок этиш учун рўйхатдан чеклар сони 2020 йил 25 июль соат 12:00 ҳолатига 2 148 тадан ошди.

Рўйхатдан ўтказилган чеклар сони ҳақидаги маълумотларни soliq.uz ва ofd.uz сайтлари орқали реал вақт режимида билиш мумкин.

Иккинчи тиражда: –

3 дона телевизор;

3 дона кир ювиш машинаси;

3 дона кондиционер;

3 дона газ плита;

3 дона дазмол;

4 дона велосипед;

асосий соврин – Chevrolet Nexia 3 ўз соҳибини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ДСҚ ютуқли чек ўйинларига 2020 йил 7 июлда старт берилди. Унда Тошкент шаҳрида жойлашган савдо нуқталарига ўрнатилган онлайн НКМ ёки виртуал касса QR кодли чеклари иштирок этмоқда.

Ютуқли чек ўйинларида яроқсиз – букланган, йиртилган ва чизилган чеклар ҳамда чекнинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди ва мукофот бериш учун асос бўлмайди.

Ҳозирда фақат Тошкент шаҳри истеъмолчилари ўртасида ўтказилаётган ютуқли чек ўйинлари кейинчалик республика миқёсида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, совринли ўйинда иштирок этиш учун олинган чекнинг QR кодини “SOLIQ” мобил иловасида сканер қилиш ёки унинг (12 хонали) фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзи юбориш керак.

Омад сизга кулиб боқсин!

ДСҚ Матбуот хизмати