Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
09-09-2021
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи имтиёзни қўллаш учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5232-сонли Қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабргача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи имтиёзни қўллаш учун  аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш бўйича ҚЎЛЛАНМА 

1. Солиқ кодексининг 417-моддасига асосан солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларни тўлайди.

Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (ўртача йиллик қийматидан) тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда маълумотномани тақдим этади

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5232-сонли Қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан 1 декабргача юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилиши лозим (2021 йил 1 октябрга қадар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ).

3. Имтиёз берилган давр учун мол-мулк солиғи жорий тўловлар суммасини камайтирган ҳолда аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади:

а) айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар томонидан

Маълумотноманинг 140-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади.

Имтиёз берилган сентябрь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади

Маълумотноманинг 140-сатридаги бюджетга тўланадиган солиқ суммаси 8 га бўлиниб, 1401, 1402, 1403, 1404, 1405, 1406, 1407, 1408-сатрларига тенг тақсимланган ҳолда ёзилади.

Қолган 1409, 1410, 1411,1412-сатрларига “0” ёзилади.

Мисол учун, корхонага 2021 йил учун 60 000 000 сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 5 000 000 сўмга (60 000 000/12) тенг бўлади.

Қарорга асосан 130-сатрга 20 000 000 сўм ёзилади ва сентябрь, декабрь ойларига “0” қўйилган ҳолда қолган сатрларга 5 000 000 сўмдан кўрсатилади. 

б) айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан

Маълумотноманинг 1400-сатрида йил учун ҳисобланган солиқ суммаси 130-сатрдаги имтиёз суммасига камайтирилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 140-сатрида акс эттирилади.

140-сатридаги солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.

Имтиёз берилган сентябрь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилади ва бюджетга тўланадиган 140-сатри имтиёз суммасига камайтирилади

Маълумотноманинг 140-сатридаги бюджетга тўланадиган солиқ суммаси 8 га бўлиниб:

1401-сатрига 3 ойлик;

1402-сатрига 3 ойлик;

1403-сатрига 2 ойлик солиқ суммаси ёзилади.

Мисол учун, корхонага 2021 йил учун 60 000 000 сўм ҳисобланган. Ушбу сумманинг 1/12 қисми 5 000 000 сўмга (60 000 000/12) ва 1/4 қисми 15 000 000 сўмга тенг бўлади.

Корхонага ҳар чорак учун 15 000 000 сўм мулк солиғи ҳисобланган.

Қарорга асосан 130-сатрга 4 ойлик имтиёз суммаси 20 000 000 сўм ёзилади.

III чорак учун ҳисобланган сумма 5 000 000 сўмга камайтирилиб, 1403-сартга, 10 000 000 сўм ёзилади,

IV чорак учун ҳисобланган сумма 15 000 000 сўмга камайтирилиб, 1404-сартга “0” сўм ёзилади.