Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
10-09-2021
“Солиқчи – кўмакчи”: Тадбиркорлик субъектлари муаммолари ижобий ечим топмоқда

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ 2021 йилнинг январь-август ойларида 155 382 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.

Жумладан, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 31 135 та субъектнинг 3,4 трлн. сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди (шундан, 7 514 тасига 2,9 трлн. сўм ҚҚС қайтарилди).

3 141 та субъектнинг 26,6 млрд. сўмлик солиқ мажбуриятлари уларнинг дебитор қарздорликлари ҳисобидан ундирилиши ҳал этилди.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 509 та корхонанинг 39,5 млрд. сўм солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 54,7 мингта тадбиркорга ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

Фаолият туридан келиб чиқиб, 7,5 мингта янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 8,4 мингта тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 12 мингта, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 6,4 мингта тадбиркорлик субъектларига маълумотнома тақдим этилди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзасидан ҳам ёрдам берилмоқда. Хусусан, айланма маблағга муҳтож бўлган 1 278 та хўжалик субъектига 224,5 млрд. сўм кредит олинишига кўмаклашилди. Бундан ташқари, 414 та тадбиркорлик субъектига солиқ органлари ташаббуси билан ер ва бинолар ажратилди.

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uzda “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” платформаси жорий этилган. Апрель-август ойларида портал орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича 116 та ҳолатда тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.