Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
10-01-2021
Пресс-релиз

Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, солиқ текширувларига оид низомлар тасдиқланди, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда солиқ текширувлари турлари ва уларнинг хусусиятлари батафсил тушунтирилиб, солиқ органларининг мансабдор шахслари, солиқ тўловчилар ва вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди.

Бунгача ушбу текширувларни ўтказиш тўғрисидаги Низом Давлат солиқ қўмитаси буйруғи билан тасдиқланган эди. Энди текширувларни ўтказиш тартиби идоравий ҳужжат сифатида эмас, балки Ҳукумат қарори сифатида қабул қилинди, яъни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Низомда қуйидаги солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари аниқ белгилаб берилган:

    ● камерал солиқ текшируви;

    ● сайёр солиқ текшируви;

    ● солиқ аудити.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларига эълон қилинган мораторий 2021 йилда ҳам амал қилади.

Солиқ хизмати органлари жисмоний шахслардан солиқ тўловчилар томонидан назорат-касса машиналари ёки тўлов терминалларидан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ қонунчилиги бузилишига оид видеоёзувларни олганда, маҳсулотни назорат хариди орқали сотиб олиш талаб этилмайди.

Қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ:

Чакана савдо билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан солиқ тўловчининг идентификация рақамини харидорлар танишишлари учун қулай жойларда жойлаштиришлари шарт.

 Электрон ҳисобварақ-фактурага 2 та янги устун қўшилди:

    - товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

    - товарлар (хизматлар) штрих-коди.

 ДСҚ Матбуот хизмати