Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
05-01-2021
Пресс-релиз

«Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (30.12.2020 йил, ПҚ-4938-сон) юзасидан Давлат солиқ қўмитаси пресс-релизи

Ушбу ҳужжат билан солиқ соҳасига оид бир қатор нормалар белгиланмоқда.

2021 йил 1 февралдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига – 747 300 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари

– бюджет ташкилотлари бўйича – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 99,2 фоиз, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига 0,4 фоиздан тақсимланади;

– бошқа тўловчилар бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 98,4 фоиз, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига 0,8 фоиздан тақсимланади.

Даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ҚҚС (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган ҚҚС бундан мустасно) фойда солиғи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган ҚҚС, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган Ўзбекистон норезидентларининг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетида қолдирилади.

Бундан ташқари, 2021 йилда ҳам Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун солиқ тўловчиларга жарима солинмайди.

2021 йил 1 январдан: 

– «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида белгиланди;

– «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун фойда солиғи ставкалари рентабеллик даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

2021 йил 1 апрелгача Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги ва бошқа тегишли давлат идоралари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерлари бор юридик шахслар, жумладан деҳқон хўжаликларига ерларни солиққа тортиш учун норматив қийматларни етказади.

Давлат солиқ қўмитасига 2021 йилда ажратилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сон Фармонида кўзда тутилган онлайн назорат-касса машиналарининг чеклари асосида совринли ўйинларни 2021 йилда ўтказишга рухсат этилди.

Мазкур ҳужжат иловасида фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган 86 та йирик солиқ тўловчи корхона рўйхати ҳам келтирилган.

 

ДСҚ Матбуот хизмати