Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
30-07-2020
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар 200 мингдан ошди

        Аввал хабар қилинганидек, ўзини ўзи иш билан таъминлашни истовчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” жорий этилди.

        1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ органларига ташриф буюрмасдан рўйхатдан ўтишнинг соддалаштирилган тартиби татбиқ этилди. Бунинг учун, SOLIQ (ссылка) мобил иловасини юклаб олиб, унинг “Ўзини ўзи банд қилиш” бўлимидан фойдаланишнинг ўзи кифоя. Ёрдам учун - Мобил илова ёрдамида Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма (https://soliq.uz/press-services/news/show/mobil-ilova-erdamida-davlat-soliq-hizmati-organlarida-ozini-ozi-band-qilgan-shahs-sifatida-royhatdan-otish-boyicha--qollanma-). Масофадан туриб рўйхатдан ўтиш имконияти ДСҚ солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz да ҳам мавжуд.

        2020 йил 30 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилганларнинг умумий сони 201 283 нафарни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида етакчи учлик – Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятлари.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

8 997

Андижон вилояти

11 713

Бухоро вилояти

21 641

Жиззах вилояти

5 857

Қашқадарё вилояти

14 476

Навоий вилояти

6 729

Наманган вилояти

24 368

Самарқанд вилояти

28 515

Сурхондарё вилояти

11 446

Сирдарё вилояти

5 852

Тошкент вилояти

13 855

Фарғона вилояти

17 466

Хоразм вилояти

11 268

Тошкент шаҳри

19 100

 

        Ўзини ўзи банд қилганлар учун мавжуд бўлган 67 турдаги фаолиятдан Ахборот коммуникация йўналиши бўйича хизматлар (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларнии ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов бериш) - 2 995 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.

         Энг оммабоп – Маиший хизматлар (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш хизматлари). Мазкур йўналишда 54 932 нафар аҳоли банд.

         Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) соҳасида эса 42 947 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган;

         Саноат йўналиши бўйича хизматлар (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш) билан 34 768 нафар шахс шуғулланмоқда;

         Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) соҳасини 33 837 нафар шахс маъқул топган;

         Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) 31 788 нафар фуқаро рўйхатдан ўтди;

         Ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари ҳақида эслатиб ўтамиз:

- меҳнат фаолияти натижасида олган даромадларингиз жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди;

- бир йилда бир марта ижтимоий солиқ тўлаш кифоя (2020 йил учун энг камида 111 500 сўм);

- ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

 

ДСҚ Матбуот хизмати