Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
27-07-2020
Онлайн касса тизимига августдан кимлар ўтади?

Кейинги ойдан онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишни жорий этиш иккинчи босқичга ўтади – 2020 йил 1 августдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган барча тадбиркорлик субъектлари онлайн НКМдан фойдаланишга ўтади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли Фармонида белгиланган.

Онлайн НКМ – бу интернет тармоғига уланган касса аппарати. У нафақат чекларни чоп этади ва савдо операциялари тўғрисидаги маълумотларни сақлайди, балки ҳисоб-китоблар тизимини ҳам сезиларли даражада осонлаштиради. Aфзалликлари: қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг йўқлиги, савдо ва ишчиларни масофадан бошқариш, қўшимча қурилмаларнинг уланиши ва бошқалар. ДСҚ расмий веб-сайтида қонун талабларига жавоб берадиган онлайн НКМ ва виртуал кассалар реестри жойлаштирилган. Янги ускунани сотиб олиш ва ўрнатишдан олдин ушбу реестрдан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, онлайн НКМ ёки виртуал кассани танлашда, бизнесингизнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор беришни тавсия этамиз.

Ҳозирги вақтда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 33 мингга яқин онлайн НКМ ёки виртуал касса фойдаланувчилари рўйхатга олинган. Етакчи минтақалар: Тошкент шаҳрида 5 мингдан ортиқ, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 3 мингдан ортиқ, Aндижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида 2 мингдан ортиқ онлайн НКМ ёки виртуал касса фойдаланувчилар мавжуд. Пандемия даврида автоматлаштирилган тўлов тизими ўрнатган тадбиркорлик субъектлари сони сезиларли даражада ошди. Бу замонавий ахборот технологияларининг афзалликларини яққол намоён этади.

Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш ГРАФИГИ  

Т/р

Тадбиркорлик субъектлари тоифаси

Муддати

1.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари

2020 йил 1 январь

2.

Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари

2020 йил 1 август

3.

Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари

2021 йил 1 январь

4.

Барча тадбиркорлик субъектлари

2022 йил 1 январь


Муҳим! Амалдаги қонунчиликка кўра, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатилган савдо нуқталарида тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга иккита чек –тўлов терминали чеки ва онлайн касса чеки берилиши шарт. Онлайн касса чеклари одатдагидан QR коди ва харид (хизмат) ҳақидаги бошқа маълумотлар мавжудлиги билан фарқ қилади. Шунингдек, улар Давлат солиқ қўмитасининг ютуқли чек ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. 

Янги онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассани жорий этиш тартиби солиқ органларига ташриф буюришни талаб қилмайди. Сиз ўз бизнесингизга онлайн касса тизимини киритишни истасангиз, таклиф этилган вариантларни ўрганиб чиқинг. Бунда Давлат реестрига киритилган онлайн НКМаларнинг қиёсий жадвалидан фойдаланинг. Шундан сўнг тегишли етказиб берувчининг техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш лозим.

Рақамли технологияларнинг афзалликлари Сиз ва Сизнинг бизнесингиз учун!

 

ДСҚ Матбуот хизмати