Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
07-01-2021
Норезидент юридик шахслар учун янги имконият

Ўзбекистонда биржа савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахслар эндиликда Давлат солиқ қўмитаси сайти – www.soliq.uz да (https://soliq.uz/page/birjada-qatnashuvchi-norezidentlarni-hisobga-qoyish) электрон тарзда СТИР олиши мумкин.

2021 йил 1 январдан ДСҚ сайтида “Норезидентларни ҳисобга қўйиш” махсус бўлими ташкил этилди. Унда биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни солиқ органида электрон тарзда ҳисобга қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш мумкин. 


Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар ушбу тизим орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳисобга туриш бўйича ариза юборишлари мумкин.

1. Норезидент юридик шахс таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

2. Ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;

3. Ваколатли шахснинг норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган нусхаси.

Ҳисобга қўйиш учун берилган ариза 3 (уч) иш куни ичида кўриб чиқилиб қаноатлантирилади ёки камчиликлар мавжуд бўлса, сабаби кўрсатилган ҳолда ариза берувчининг электрон почта манзилига хабар юборилади.

Норезидент юридик шахслар солиқ органларида ҳисобга қўйилгач, СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси электрон почта манзилига автомат тарзда юборилади.

Маълумот учун. Солиқ кодексининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб оладиган норезидент бўлган юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилади.

 

ДСҚ Матбуот хизмати