Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
19-02-2021
Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда

Реестрга киритилган 396 та шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига 2021 йил 16-18 февраль кунлари 147  та мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, жорий йилнинг 18 февраль куни Давлат солиқ қўмитасига  тадбиркорлик субъектлари томонидан 58 та (11 млрд. сўм) мурожаат келиб тушган.

Шундан, 14 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра:

– 12 та корхонада (4,6 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– 1 та ташкилотда қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний хисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланган;

- 1 та ҳолатда "сохта" операцияларни амалга ошириш факти тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди. 

Қолган 44 та мурожаатлар бўйича солиқ ўрганишлари давом этмоқда.