Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
07-09-2021
Мурожаатлар билан ишлаш солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг муҳим омили

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёни бевосита жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш ҳамда уларда кўтарилган масалаларнинг ижобий ечими билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан соҳага оид билдирилган мурожаатлар 24 соат давомида узлуксиз равишда қабул қилиниб, уларда кўтарилган масалалар аниқ, қонуний ва тезкорлик билан ҳал этилмоқда.  

Давлат солиқ хизмати органларига келиб тушаётган ҳар бир мурожаат ички ҳужжат айланиш тизими орқали раҳбарият назорати остида тегишли тузилмаларга йўналтирилади. Бунда мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланади.

Мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда қабул қилиш йўлга қўйилган бўлиб, улар шакли ва туридан қатъи назар, бир хилда қонунийлик, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўймаслик ҳамда фаолият шаффофлиги каби принциплар асосида қонунчиликда белгиланган муддатларда (ўн беш кун ичида) кўриб чиқилади. Шунингдек, мурожаатда кўтарилган масала юзасидан қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда бу муддат бир ойгача узайтирилиши мумкин.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар сони 23 462 тани ташкил этмоқда. Шундан 1 572 таси ёзма, 19 182 таси электрон ва 2 708 таси оғзаки равишда йўлланган.

Ҳозирги кунгача жами келиб тушган мурожаатларнинг 23 265 таси тўлиқ назоратга олиниб, 15 611 та ҳолатда мурожаатчиларга тегишли тушунтиришлар берилди. 6 391 та мурожаат бўйича аниқ чоралар кўрилган бўлса, асослантирувчи фактлари бўлмаган 320 та ариза тегишли тартибда рад этилди. Айни пайтда яна 943 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.  

Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 197 та мурожаат тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган. 


Маълумот учун, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Давлат солиқ хизмати органларининг Call-маркази – 1198, ишонч телефони – 71-244-98-98 бўйича қабул қилинмоқда. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг Telegram ижтимоий тармоғи ва Facebook мессенжеридаги “Тадбиркор ва Солиқчи” гуруҳида ҳам тадбиркорлар дуч келаётган масалалар узоғи билан бир иш кунида ҳал этилмоқда.