Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
18-02-2021
Ҳар бир мурожаат кўриб чиқилмоқда

Реестрга киритилган 396 та шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаатлар келиб тушмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 февраль куни Давлат солиқ қўмитасига  тадбиркорлик субъектлари томонидан 32 та мурожаат келиб тушган.

Шундан, 17 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра:

– 16 та корхона ёки 94,1% ҳолларда «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– 1 та ташкилотда ёки 5,9% ҳолатда қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний хисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланган.

Қолган 15 та мурожаатлар бўйича солиқ ўрганишлари давом этмоқда.