Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
08-09-2021
Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чоралар белгиланди

Мамлакатимиз Президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида (20.08.2021-y.) экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш борасида аниқ ва асосли ечимлар таклиф этган эди.

Мулоқотда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга мувофиқ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу Фармон кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг

🔹 “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

🔹 “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 

🔹 “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”

🔹 “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

қарорлари қабул қилинган эди.