Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
06-01-2021
Бюджет тушумлари прогнозини бажаришга оид муҳим вазифалар белгиланди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида 2021 йил пойтахтимизда бюджетга белгиланган тушумлар прогнозини бажариш ва қўшимча захираларни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 


Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.Ишметов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, молия ва солиқ идоралари олдида турган долзарб масалалар хақида сўз юритилди. 


Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида иқтисодиётни барқарорлаштиришда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масаласида белгилаб берилган муҳим вазифалар борасида тўхталиб ўтди. Жумладан, пандемия шароитида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга “оёққа туриб олишлари” учун 2021 йилда ҳам кўмак беришни давом эттириш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

Қонун ҳужжатлари асосида белгилаб берилган 2021 йил учун Давлат бюджетининг асосий параметрлари ҳам йиғилиш кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлди.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2020 йил учун белгиланган режа ижроси таъминланиб, ижобий кўрсаткичларга эришилганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, амалга оширилган ишларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди. 


Йиғилишда ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига туманларда ҳисобга олинмаган ер майдонларини тўлиқ қамраб олиш ишларини якунлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ҳалқ депутатлари Кенгашларига берилган ваколатлар доирасида ер солиғининг базавий ставкаларига оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда белгилаш ишларини якунига етказишида кўмаклашиш вазифаси топширилди.

 

ДСҚ Матбуот хизмати