Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
25-07-2020
Бўстонлиқ тумани учун солиқ маъмурчилигининг алоҳида тартиби мавжуд

Давлат солиқ қўмитаси  имтиёзларни қўллаш бўйича тушунтиришларни эълон қилишни давом эттиради.

2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилган (ВМнинг 2020 йил 20 февралдаги 107-сонли қарори).

Шунга асосан, Бўстонлиқ туманида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектлари сифатида ҳисобга қўйилади ва уларнинг даромадларига белгиланган тартибда декларация асосида солиқ солинади.

ПФ-6029-сонли Фармонда назарда тутилган 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этиш шаклидаги  имтиёз, солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани учун  татбиқ этилмайди.