Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
24-07-2020
Бешта туман ДСИларига янги бошлиқлар тайинланди


Давлат солиқ органлари тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра –   


Қадиров Зарипбай Қудайназарович Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Зарипбай Қадиров 1971 йил Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида туғилган. 1992 й. Шуманай совхоз техникумини, 2007 йил Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.  

З.Қадиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Зарипбай Қадиров Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 


Мухамедов Санжар Толибович Бухоро вилояти, Бухоро тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санжар Мухамедов 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2009 й. Олий ҳарбий божхона институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини мажбурий ундириш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, шўъба бошлиғи лавозимидан бошлаган.

С.Мухамедов янги лавозимга тайинлангунга қадар ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси Замонавий солиқ маъмурчилигини жорий этиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Санжар Мухамедов Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.


Рўзимов Жалолбек Нуруллаевич Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 

Жалолбек Рўзимов 1985 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ҳазарасп тумани давлат солиқ инспекцияси Якка тадбиркорларни солиққа жалб қилиш ва участка инспекторилари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

Ж.Рўзимов бунга қадар Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Жалолбек Рўзимов Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 


Саттаров Рахматилла Мухамадиевич Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этил тайинланди.

Рахматилла Саттаров 1970 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йил Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Р.Саттаров бунга қадар Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рахматилла Саттаров Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси. 


Худайқулов Лазиз Эшқуватович Қашқадарё вилояти Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Лазиз Худайқулов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси Навбатчи қисм навбатчиси лавозимидан бошлаган.

Л.Худайқулов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Лазиз Худайқулов Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 


ДСҚ Матбуот хизмати