Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
23-02-2021
95,1 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 23 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 3 306  та корхонада 554,6 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди. 

Натижада: 

– 3145 та, яъни 95,1 фоиз корхонада (514,8 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди. Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича;

– Тошкент шаҳри 984 та тадбиркорлик субъекти (99,3 млрд.сўм);

– Фарғона вилояти 324 та тадбиркорлик субъекти (133,6 млрд.сўм);

– Бухоро вилояти 316 та тадбиркорлик субъекти (30,2 млрд. сўм);

– Андижон вилояти 296 та тадбиркорлик субъекти (32,8 млрд. сўм);

– Қашқадарё вилояти 185 та тадбиркорлик субъекти (14,5 млрд. сўм);

– Жиззах вилояти 160 та тадбиркорлик субъекти (19,8 млрд. сўм);

– Тошкент вилояти 151 та тадбиркорлик субъекти (50,9 млрд. сўм);

– Сирдарё вилояти 143 та тадбиркорлик субъекти (10,8 млрд. сўм);

– Навоий вилояти 126 та тадбиркорлик субъекти (10,6 млрд. сўм);

– Наманган вилояти 113 та тадбиркорлик субъекти (52,7 млрд. сўм);

– Қорақалпоғостон Республикаси 101 та тадбиркорлик субъекти (3,1 млрд. сўм);

– Самарқанд вилояти 90 та тадбиркорлик субъекти (16,5 млрд. сўм); 

– Хоразм вилояти 71 та тадбиркорлик субъекти (2,7 млрд. сўм);

– Сурхондарё вилояти 59 та тадбиркорлик субъекти (1,7 млрд. сўм); 

– Йирик солиқ тўловчилар 26 та тадбиркорлик субъекти (35,8 млрд. сўм). 

Бунда 58 та, яъни 1,8 фоиз (11,2 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди. 

Назорат тадбирлари ўтказилган 103 та, яъни 3,1 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 28,6 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Ҳозирда улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланган. 

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар хам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.