

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади. Ҳудудлараро инспекцияга жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъи назар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланади.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 320-сонли қарорига асосан ўз фаолиятини ташкил этади ҳамда солиқ маъмурчилигини амалга оширади.
Ҳудудлараро инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкага, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига ега.
Ҳудудлараро инспекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмуриятчилиги Ҳудудлараро инспекция томонидан амалга ошириладиган солиқ тўловчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади.
-
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида” ги 3172-сонли низомга мувофиқ юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари белгиланади.
Юқоридаги низомга асосан қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:- акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
- тижорат банклари ҳамда уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
- «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
- маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок етаётган ташкилотлар;
- ўтган календар йил якуни бўйича маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.
-
Кўп учрайдиган саволлар
-
Янгиликлар ва эълонлар