Жисмоний шахсларнинг солиқларини тўлаш payme.uz, click.uz, u-pay.uz, uzcard.uz сайтларида жойлашган тўлов тизимлари сайтлари орқали ёки ушбу тўлов тизимларининг Play Market дан мобил иловалари орқали амалга оширилади.
Тўлов тартиби барча мобил тўлов тизимларида бир хил. "Хизматлар учун тўлов" - "Солиқларни тўлаш" бўлимида солиқ турини танланади, СТИР рақами киритилади ва объект биттадан кўп бўлса, объект танланади ва сумма киритилиб тўлов амалга оширилади. Транзакциядан сўнг, тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги тўғрисида СМС-хабар келади.
Тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар хизмат кўрсатувчи банк томонидан автоматик равишда ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасида қайд этилади. Тўлов тизимлари томонидан комиссион тўлов олинмайди.
Солиқ тўловчлар тўланган солиқлари тўғрисида маълумотни "Электрон солиқ хизматлари" - my.soliq.uz порталида шахсий кабинет орқали "Жисмоний шахснинг шахсий карточкалари" электрон давлат хизматидан фойдаланиб олиши мумкин.


CLICK тизими — банк карталарингиз ва ҳисобларингизни бошқариш учун қулай воситадир. CLICK тизими ёрдамида сиз солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашингиз мумкин.
Ушбу тўлов тизими солиқ идорасига ва банкларга бормасдан вақтингизни тежашга имкон беради. Хохлаган жойда ва хохлаган вақтда тўловларни амалга ошириш мумкин. Бунинг учун фақат мобил телефон талаб қилинади.
CLICK хизматларидан исталган интерфейс орқали фойдаланиш мумкин: USSD, CLICK мобил иловаси, Телеграм мессенжеридаги @clickuz_bot ёки шахсий кабинет. Ўзингиз учун қулай бўлганини танланг ёки барча имкониятлардан фойдаланинг. Тўловларингиз тезкор ва аниқ амалга оширилади.
Батафсил маълумотлар www.click.uz сайтида.

Универсал электрон тўлов тизими "U-PAY" - бу фойдаланувчига товарлар ва хизматлар учун электрон тўловларни онлайн амалга ошириш, ўз пластик карталарини бошқариш, банк картаси орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш имконини берадиган тўлов хизмати.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тезда тўлаш имконияти.
Батафсил маълумот www.upay.uz сайтида.

Икки ва ундан орти номида объекти бор соли тўловчилар учун мол-мулк ва ер соли ларини тўлаш имконият яратилди. Эндиликда соли ларни тўлашда номида бўлган объектларидан бирини муста ил танлаши мумкин. Амалга оширилган тўлов суммаси автоматик равишда танланган объекти бўйича шахсий карточкасида айд этилади.
Фойдаланувчи томонидан савдо-сервис корхоналарининг товарлар ва хизматлар/ишлар учун онлайн тартибда тўловларни амалга ошириш, ўз банк карталарини бошқариш, онлайн тартибда банк картаси ёрдамида пул маблағларини ўтказишни амалга ошириш, ҳамда Сервис функционали билан кўзда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш имконини берадиган тўлов сервиси.
Батафсил маълумот www.payme.uz сайтида.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази банклараро процессинг маркази ҳисобланиб, банк ва тўлов тизимларини бирлаштирган ҳолда, провайдерлик вазифасини бажаради.
Uzcard тўлов тизими ташкилий-техник инфратузилмага жавоб беради ҳамда ҳуқуқий нормалар, норматив ҳужжатлар, дастурий-техник ишланмаларга асосланган ҳолда фаолият олиб боради.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тезда тўлаш имконияти.
Батафсил маълумот www.uzcard.uz сайтида.
№ | Солиқ тўловчи тоифаси | Тўловчилар сони | Тўловлар сони | Тўланган сумма |
1 | Жисмоний шахслар | 999 650 | 47 398 968 | 9 105,6 |
2 | Юридик шахслар | 256 030 | 3 439 342 | 14 194,6 |
3 | Якка тартибдаги тадбиркорлар | 3 842 | 14 470 | 13,5 |
ЖАМИ: | 1 259 522 | 50 852 780 | 23 313.7 |