Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар

«Солиқлар тарихи музейи» Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг ташаббуси билан Ахборот хизмати томонидан барпо этилган ҳамда 2007 йил 24 март куни фойдаланишга топширилган.

Мазкур музейдаги экспонатлар даврийлиги ва мазмунига мос равишда 8 бўлимга ажратилган. «Қадимги тарих ва анъаналар» деб аталган биринчи бўлимда - солиқ ва солиқ солишнинг илк унсурлари ёритилган бўлса, иккинчи бўлимида буюк саркарда Амир Темур ҳукмронлиги даврида мавжуд бўлган солиқ сиёсати ҳақида маълумотлар берилган.

Музейнинг «Ривожланиш ва ислоҳотлар даври» деб аталган бўлимидан мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ тизими фаолияти, солиқ органлари томонидан кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот ишлари, халқаро муносабатлар, Давлат мукофотларига сазовор бўлган солиқ хизмати ходимлари, шунингдек, солиқ органларининг моддий-техник базасини яхшилаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар жой олган.



Музей марказида қадимги солиқ хизмати ходимининг хизмат кийимлари ҳамда иш қуролларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ходимининг ҳозирги кундаги хизмат кийимлари нушаларини томоша қилиш мумкин.

Музейда жойлаштирилган монитор ёрдамида эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мустақиллик йилларида давлат солиқ хизматини ташкил этиш, унинг давлатчиликдаги, халқ турмуш фаровонлигини оширишдаги ўрни, солиқ хизматининг истиқболлари хусусидаги маърузаларини томоша қилиб, тинглаш имконияти мавжуд.

Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқлар тарихи музейи» экспонатлари сони йилдан-йилга ортиб, мазмунан кенгайиб бормоқда.