

Солиқ саводхонлиги ва қонунчилиги бўйича фуқароларда ёшликдан кўникма ҳосил қилиб бориш солиқ тарғиботидаги энг мақбул усулдир.
Шуни инобатга олган ҳолда Республика Давлат солиқ қўмитаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактабларда, касб-ҳунар таълими коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ноиқтисодий йўналишларида солиқ саводхонлиги бўйича махсус ўқув режалари ишлаб чиқилди.
Ушбу режага мувофиқ 1-синфдан 9-синфгача бўлган мактаб ўқувчилар учун лотин алифбосида ўқув дарсликлари яратилди ва 2008-2009 ўқув йили режасига киритилди.
Мазкур китоблар 1-4 синф ўқувчилари учун «Иқтисод ва солиқ алифбоси», 5-7-синфларга «Иқтисод ва солиқ сабоқлари», 8-9синф ўқувчилари учун эса «Солиққа тортиш асослари» номлари остида чиқарилган. Ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари учун эса ўқув қўлланмаси «Солиқ ва солиққа тортиш» дарслиги сифатида ўз ифодасини топади. Мазкур қўлланмалар умумий ўрта таълим муассасалари фанлар таркибида 38 соат, олий таълим муассасаларининг таълим йўналишларида 36 соат, ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларининг ноиқтисодий йўналишларида эса 20 соатга мўлжалланган.
Мазкур қўлланмалар умумий ўрта таълим муассасалари фанлар таркибида 38 соат, олий таълим муассасаларининг таълим йўналишларида 36 соат, ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларининг ноиқтисодий йўналишларида эса 20 соатга мўлжалланган.
Солиқ саводхонлиги ва қонунчилиги бўйича фуқароларда ёшликдан кўникма ҳосил қилиб бориш солиқ тарғиботидаги энг мақбул усулдир. Шуни инобатга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун ранг-баранг суратлардан иборат «Солиқ нима?» номли ҳуқуқий-иқтисодий сабоқ яратилди. Мазкур китоб мамлакатимиз мустақиллигининг 17 йиллиги арафасида кичкинтойларга тақдим этилди.


Иқтисод ва солиқ алифбоси
Умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари учун “Иқтисод ва солиқ алифбоси” дарслигида – инсон эҳтиёжлари, имкониятлари, меҳнати ҳақида маълумотлар бериш билан дастлабки кўникмалар ҳосил қилинади. Унда маънавий эҳтиёжлар, одамлар нима учун меҳнат қилишлари, унинг турлари тўғрисидаги мавзулар ранг баранг тасвирлар орқали ўрганилади. Нима қаерда ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар эса кичик ёшдаги ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши билан маърифий аҳамият касб этади
Умумтаълим мактабларининг 3-синф ўқувчилари учун “Иқтисод ва солиқ алифбоси” дарслигида мавзулар аввалги синфлардагига қараганда анча жиддийлашиб, унда ўқувчилар оиланинг даромадлари ва харажатлари, мулк турлари ва улардан тўланадиган солиқлар хусусида сўз боради. Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти хусусида содда, болалар тилида маълумот берилади.
Иқтисод ва солиқ сабоқлари
Умумтаълим мактабларининг 5-синф ўқувчилари учун “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” дарслигида ўқувчилар эҳтиёжлар ва ресурслар, айрибошлаш ва пул, иш ҳақи каби мавзулар билан танишиб, даромад, нарх, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи каби мавзуларни ўрганадилар.
Умумтаълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” дарслигида солиқ соҳаслари, мулк, банклар, ишлаб чиқариш каби мавзуларни экология мавзулари билан боғланган ҳолда ўрганилади. Шунингдек, сув манбаларидан фойдаланишда тўланадиган солиқ каби мавзулар акс этган. Ўтилган ҳар бир мавзу сўнгида назорат саволлари тузилган бўлиб, ўқувчилар ўзлаштирган билимларини синовлар ёрдамида мустахкамлайдилар.
Умумтаълим мактабларининг 7-синф ўқувчилари учун “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” дарслигида ўқувчилар бирмунча кенг миқёсдаги давлат ва иқтисодиёт, ташқи иқтисодий алоқалар каби мавзулар билан танишади. Шунингдек, ялпи даромад ва ягона ер солиғи, акциз ва қўшимча қиймат солиғи каби солиқ турлари, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг назарий жиҳатларини ўрганадилар.




Солиққа тортиш асослари
Умумтаълим мактабларининг 8-синф ўқувчилари учун “Солиққа тортиш асослари” дарслигидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси моддалари ҳамда солиқ ва солиқ тўловларига оид материаллар жой олган. Унда солиқ тўловининг ўзига хос хусусияти, солиқ тўловчининг ҳуқуқлари ўрганилиши билан бирга умумдавлат ва маҳаллий солиқлар, мажбурий тўловлар мавзуларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун “Солиққа тортиш асослари” дарслигида мавзулар ўқувчининг ёшига мос тарзда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона солиқ тўлови каби масалалар кенг ёритилган. Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар каби мавзулар тўлиқ ўрганилади.

