Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар

Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб бўлиб тўлаш тартиби:
  • табиий офатлар оқибатида cолиқ тўловчига зарар етиши натижасида унинг тўлов қобилияти йўқолганда;
  • бюджетдан молиялаштирилиши кўзда тутилган ёки кўрсатилган хизматлар ҳақининг тўловлари кечиктирилганда;
  • банкротлик аломатлари пайдо бўлиш ҳавфи юзага келганда;
  • товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга бўлса.
  • Бундан ташқари юртимизда коронавирус пандемияси даврида Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли, 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли ва 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли Фармонлари асосида тадбиркорлик субъектарига солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича бир қатор имтиёзлар берилди.

.
  • Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга органлар
    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
    • барча солиқ турларига 36 ойгача бўлган муддатга.
     
    2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
    • қўшилган қиймат солиғи;
    • акциз солиғи;
    • фойда солиғи;
    • даромад солиғи;
    • недра солиғи турларига.
    • 12 ойгача бўлган муддатга.

    3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан:
    • айланма солиқ тўлови;
    • сув солиғи;
    • мол-мулк солиғи;
    • ер солиғи турларига;
    • 24 ойгача бўлган муддатга.

    4. Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари томонидан:
    • Давлат божларига 12 ойгача бўлган муддатга.
  • Тўланмаган солиқ қарзини ундирувга қаратиш юзасидн кўридадиган чоралар
    Юзага келган солиқ қарзи тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда Солиқ кодексининг 60, 114, 115, 120, 121 ҳамда 123-моддаларига асосан, ҳудудий давлат солиқ органи томонидан қуйидаги чоралар кўрилади:
    • солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномаси мустақил равишда тижорат банкига юборилмаган бўлса, солиқни тўлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай параллел равишда солиқ органининг инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг ҳисобварағига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қўйилади ва солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилади.

      Солиқ қарзини ундириш биринчи навбатда миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан, бундай ҳисобварақларда етарли маблағ бўлмаган тақдирда эса – чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан амалга оширилади, бунда қарздорнинг муддатли депозит маблағларига ҳам ундирув қаратилади;
    • солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан ёки бажарилган ишлардан оладиган тушуми (мулклари, бошқа даромадлари) бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи суд орқали ушбу шахслардан ундирилади;
    • тан олинган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб (талабнома юборилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида эътироз билдирилмаганда тан олинган ҳисобланади):

      15 календарь кунидан кейин солиқ органи қарори асосида қарздорга тегишли мол-мулклар хатланади;

      30 календарь кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида солиқ органининг қарори ижро органига юборилади.
    • тан олинмаган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб:

      15 календарь кунидан кейин қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаш тўғрисида судга ариза киритилади;

      30 календарь кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида судга ариза киритилади.
    • қайд этилган чоралардан ташқари қарздор зиммасига солиқ қарзига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорда пеня ва суд харажатларини (давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати) ҳам тўлаб бериш юклатилади;
    • вақтинчалик молиявий қийинчилик сабабли солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларга Солиқ кодексининг 11-бобида белгиланган тартибда солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш имкони берилиши мумкин.