Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноярдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 243-сонли қарори талаблари асосида амлга оширилади.
ОАВ вакилларини Аккредитациядан ўтказиш
- оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
- ихтисослашуви;
- тарқалиш ҳудуди;
- электрон почта манзили;
- таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
- аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
- касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар
Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.
Давлат солиқ хизмати органларида мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
- буюртманомани ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш;
- мухбирларни аттестациядан ўтказиш;
- аккредитация қилиш тўғрисида ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.
Оммавий ахборот воситаси таҳририяти томонидан тақдим этилган буюртманомалар ва ҳужжатларни кўриб чиқишни давлат солиқ хизмати органларида тузилган Эксперт гуруҳи ҳамда Аккредитация Комиссияси амалга оширади.
Давлат солиқ хизмати органлари аккредитация қилинган мухбирга 2 йилгача муддатда амал қиладиган аккредитация тўғрисида гувоҳнома беради.
Аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилади.
№ | ОАВ номи | Мухбир | Аккредитациянинг тугаш муддати |
1 | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги | Абдуреймова Норгул Сансизбаевна | 10-05-2021 |
2 | «Toshkent» телерадиоканали | Ачилова Нилуфар Мансуровна | 10-05-2021 |
3 | «Бизнес Дейли Биржа» газетаси | Тожиева Замира Латиповна | 10-05-2021 |
4 | «Бизнес Дейли Биржа» газетаси | Якубов Аскар Азизович | 10-05-2021 |
5 | «Халқ сўзи» газетаси | Улуғмуродов Дилшод | 10-05-2021 |
6 | «Янги Ўзбекистон» газетаси | Қоржавов Абдурауф | 10-05-2021 |
7 | «O‘zbekiston 24» телеканали | Эшбоев Иззат | 10-05-2021 |
8 | «O‘zbekiston 24» телеканали | Русакова Ольга Станиславовна |