Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
  • Олиб борилаётган амалий тадбирлар

      Президент Шавкат Мирзиёев 2019-йил 27-май куни ПФ-5729-сонли Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.

      Фармон билан 2019−2020-йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди ва Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев бошчилигидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

      Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида корруцсияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилади. Улар жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш, жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб боради.

  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    ...

    Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 

    Рўйхатга олинган сана:  27.05.2019

    Рўйхатга олинган рақам:  ПФ-5729

    ...

    «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 

    Рўйхатга олинган сана:  01.06.2018

    Рўйхатга олинган рақам:  2745-1

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ўз хавфсизлиги бўлимлари бошлиқлари билан боғланиш учун телефон рақамлари
    Ҳудуд номи Телефон рақами
    1 Қорақалпоғистон Республикаси (0361)-222-62-84
    2 Андижон вилояти (0374)-223-95-22
    3 Бухоро вилояти (0365)-221-30-03
    4 Жиззах вилояти (0372)-226-65-21
    5 Қашқадарё вилояти (0375)-225-18-47
    6 Навоий вилояти (0379)-220-60-07
    7 Наманган вилояти (0369)-227-91-52
    8 Самарқанд вилояти (0366)-234-00-48
    9 Сурхондарё вилояти (0376)-224-10-43
    10 Сирдарё вилояти (0367)-225-35-57
    11 Тошкент вилояти (0378)-150-49-89
    12 Фарғона вилояти (0373)-241-71-04
    13 Хоразм вилояти (0362)-223-11-01
    14 Тошкент шаҳар (0371)-244-51-63
  • Содир этил(аёт)ган коррупция факти тўғрисида хабар бериш
    Умумий қоидалар

      Агар Сизга солиқ қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки солиқ ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса Давлат солиқ қўмитасига қисқа рақамли «Ишонч телефони» орқали хабардор қилишингизни сураймиз ёки қуйидаги ҳавола орқали ўтиб маълумотларни тўлдириб юборинг:


      Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефонлари" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.

      Унда фуқаролар солиқ органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек солиқ соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.

      Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади, Қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.