Изоҳ қолдириш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори.
Асосий мақсад:
- давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш;
- экстерриториаллик принципи асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлаш;
- учинчидан, солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш.
Давлат солиқ хизмати ва солиқ маъмурияти фаолиятини такомиллаштириш Чора-тадбир дастури
№ | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Муддат | Масъул ижрочилар | |
I. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш бўйича ҳуқуқий чоралар | |||||
1 (2) | Солиқ тўлашдан бўйин товлаганларни, яширин солиқ солиш объектларини аниқлаш, шунингдек, контрабанда маҳсулотларини этказиб бериш, сақлаш ва сотиш, яширин дўконлар бўйича тизимли қўшма рейдлар ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) | |
1 (2) | Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш учун грантлар. | Комплекс чора-тадбирлар | мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) | |
1 (2) | Аудиторлик ҳисоботини архивлаштиришга имкон берувчи махсус дастурий маҳсулотни яратиш орқали солиқ назорати очиқлигини ва коррупцияни йўқ қилиш чораларини кўриш. | Комплекс чора-тадбирлар | мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) | |
1 (2) | Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан коррупция ва ҳуқуқбузарликнинг намоён бўлишини бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилди. | Комплекс чора-тадбир | мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
Солиқ тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;
- қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишда ушбу солиқ суммаси қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтилган санадан аввалги охирги 12 ойда харид қилинган товар-моддий захираларнинг тасдиқланган қолдиқлари бўйича реализация ҳажмига мос келадиган улушда ҳисобга олинади;
- қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки ягона солиқ тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги хабарнома қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
№ | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул ижрочилар | |
I. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш | |||||
1 (2) | Тадбиркорлик субъектларига тенг фискал шароитлар ва рақобат муҳитини таъминлаш учун қўллаш соҳалари ва фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қайта кўриб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар |
мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) | |
1 (2) | Солиқ тўловчи ихтиёрий равишда солиқ мажбуриятларини камайтириб кўрсатиш (яшириш) фактларини кўрсатиб, солиқ қарзининг бир қисмини тўлаганда, уни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи «солиқ келишуви» механизмини жорий этиш. | Комплекс чора-тадбирлар |
мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) | |
1 (2) | Ўзаро боғланган ёки афилланган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича трансферт нархлар белгиланишининг, шу жумладан бундай шахслар бўйича мезонларни белгилашни назарда тутувчи солиқ назорати механизмини жорий этиш. | Комплекс чора-тадбирлар |
мунтазам | ДСҚ (Ш. Қутбиев), ДБҚ (М. Азимов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
Ҳудудий органлар
Изоҳ қолдириш
Сайтда хато аниқланди!