Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
“Электрон ҳукумат” тизимида иштирок этиш”
Солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш: зарурат ва истиқбол

Бугун IT технологияларни давлат солиқ хизмати органларига изчил жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида солиқ маъмурчилигининг бизнес жараёнлари қайта кўриб чиқилиши натижасида давлат солиқ хизмати органларида мавжуд ахборот тизимлар мунтазам равишда такомиллаштирилди.

Мазкур лойиҳалар Жаҳон банки ва Россия Федерациясининг Федерал солиқ хизмати техник кўмагида ҳаётга татбиқ этилди. Айни жараёнда Жанубий Корея, Азербайджан, Хитой мутахассислари билан ҳамкорликда муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан бугунги кунда 45 турдаги интерактив ва электрон солиқ хизматлари портали жорий қилинган. Ушбу хизматлар 2019 йил давомида солиқ тўловчилар томонидан жами 400 млн. маротабадан ортиқ фойдаланилди.

Солиқ тўловчиларга қулай шароитлар яратиш, уларни ортиқча солиқ юкидан озод қилиш солиқ органлари учун устувор вазифа саналади. Шу маънода, 2019 йил 1 сентябрдан Давлат солиқ қўмитаси расмий веб-сайтининг янги талқини ишга туширилди. Сайт орқали солиқ идоралари фаолиятига доир энг долзарб ва янги маълумотлар билан танишиш, электрон хизматларнинг барча туридан фойдаланиш мумкин.

Бугунги кунда, давлат солиқ хизмати органларида меҳнат қилаётган 10 мингдан ортиқ ходимлар мавжуд ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларидан самарали фойдаланмоқдалар. Давлат солиқ қўмитаси 50 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашув тизимларини йўлга қўйган ва бу орқали шаклланган маълумотларни қайта ишлаш орқали солиқ солиш базасини кенгайтирилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
Азизов Абдулла Абдисаламович
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан солиқ маъмуриятчилигига замонавий IT технологияларини жорий этиш ҳисобига солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, тадбиркорларга енгилликлар яратиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ва солиқларнинг йиғувчанлигини ошириш давлат солиқ хизмати органларининг долзарб вазифалари этиб белгиланмоқда. Шу муносабат билан ўтган йил давомида солиқ органлари томонидан расмий веб сайтининг янги талқини, электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн назорат касса машиналари, тадбиркорлик субъектларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабардор қилиш имконини берувчи веб-портал ва солиқ тўловчилар учун бир қатор электрон давлат хизматлари йўлга қўйилди. Айни пайтда маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизациялаш, тармоқ тезлигини ошириш, компьютер ва принтерлар паркини янгилаш, тизимли дастурий таъминотларни кенгайтириш, солиқ тўловчилар учун қулай бўлган хизматлар сонини кўпайтириш ва уларни мобил версияга ўтказиш, замонавий бизнес таҳлил BI – Business Intellegence тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз.
  • Давлат солиқ хизмати органлари – Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизими архитектурасида
    Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизими архитектурасида давлат солиқ хизмати органлари “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси ва Давлат солиқ қўмитанинг soliq.uz расмий веб-сайти билан ифодаланган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан “Электрон ҳукумат” тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича лойиҳалар ва тадбирлар рўйхатига киритилган “Солиқ” ахборот тизимлари комплексини солиқ соҳасида электрон хизматларни тақдим этиш учун интеграция қилиш” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилган.
  • Солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга ўтиш

    Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматларнинг сони 45 тага етказилди.

    Шу билан бирга, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқларни тўлаш амалга оширилмоқда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган 12 турдаги электрон ҳужжатлар ва 27 турдаги ҳисоботлар юборилмоқда.

    Давлат солиқ хизмати органлари билан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини янада ошириш, мақсадида солиқ тўловчининг шахсий кабинети ҳамда электрон хизматларидан фойдаланиш имкониятини берувчи расмий soliq.uz веб-сайтининг янги талқини 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат солиқ қўмитасининг қўмитасининг 2019 йил 15 августдаги 210-сонли буйруғига асосан жорий этилди.

    Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш мақсадида электрон хизматлар қуйидаги талабларга асосан ишлаб чиқилади:
    • Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олиш
    • Электрон хизматларни узлуксиз тақдим этиш
    • Фойдаланувчиларга тушунтиришлар бериш
    • Электрон хизматларни долзарблигини таъминлаш
    • Идоралараро ҳамкорликдан фойдаланиш
    • Хизмат кўрсатилишида техник кўмаклашиш ва маслаҳат бериш
    • Ягона идентификаторлардан фойдаланиш
    • Хизматларни фойдаланувчилар томонидан баҳолаш
    • Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
    • Интерфейсни ягона услуб ва дизайнда яратиш
    Интерактив хизматлардан келиб тушган электрон аризаларни ижро қилиш юзасидан доимий вертикал назорат Электрон ҳужжат айланиш тизими орқали олиб борилиши таъминланган.
  • Электрон хизматлардан фойдаланиш – рақамларда

    Йил бошидан порталга жами 1,9 млн. та фойдаланувчилар томонидан 364,2 млн. маротаба мурожаатлар бўлган. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 13,8 фоизга ошди.

    Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тадбиркорлик субъектлар томонидан 38,6 трлн. сўм солиқлар онлайн режимида тўланди (ўтган йилга нисбатан 49,2 фоизга ўсган).

    МУНИС, CLICK, PAYME, U-Pay, Uzcard каби электрон тўлов тизимлари ёрдамида 2019 йил давомида жисмоний шахслар томонидан жами 7,2 трлн.сўм солиқ тўланган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга ўсган).

    Тадиркорлик субъектлари эса барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномаси шакллантириб, ҳисоб рақамларидан тўловни амалга оширишлари мумкин. Корхонанинг электрон тўлов топшириқномаси тижорат банкларга автоматик узатилади ва шу ондаёқ тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шахсий карточкасида қайд этилади.

    Агар ҳисоб-рақамда пул етарли бўлмаса, тўлов топшириқномаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади ва бу ҳақда давлат солиқ хизмати органларига электрон хабарнома юборилади.

    Бу хизматдан фойдаланиш натижасида солиқ тўловчилар солиқларни тўлаш учун банкка ўз вақтида тўлов топшириқномаларини қўймаганлиги учун корхоналарнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган ҳолатлар олди олинади.

  • Янги электрон хизматлар
    Давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2019 йилда 11 турдаги янги электрон хизматлар жорий этилди. Бу электрон хизматлар 6 та интерактив хизматлар таркибида жорий этилган:
    • Жисмоний шахсларнинг ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш
    • Шахсий кабинет орқали электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш
    • Тадбиркорлик субъектларининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабарларни қабул қилиш
    • Солиқ тўловчининг шахсий кабинетини активлаш
    • Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш
    • Солиқ тўловчилар билан электрон ёзишмаларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш
    • Шу билан бирга, солиқ тўловчиларга тушунтиришлар ва солиқ соҳасига тегишли маълумотларни бериш юзасидан 5 та ахборот хизмат яратилган:
    • Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздор бўлган солиқ тўловчилар тўғрисида маълумот тақдим этиш
    • Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтган, ўтиши шарт бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида маълумот тақдим этиш
    • Банкрот деб эътироф этилиб тугатиш жараёни давом этилаётган ёки Давлат реестридан чиқарилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида маълумот тақдим этиш
    • Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш калькулятори
    • Солиқ тўловчининг тақвими