Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш заминида давлат билан солиқ тўловчи ўртасидаги иқтисодий муносабат ётади. Ушбу муносабатларда солиқ соҳасидаги янгиликларни, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумот ва ахборотларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида ва сифатли етказиш муҳим рол ўйнайди.

Бунда солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш орқали солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш бўйича ўз конституциявий бурчини ихтиёрий бажаришига эришиш соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган устувор мақсадлардан биридир.

«Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» шиори остида давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлар кўрсатишга йўналтирилган идора сифатидаги янги имиджини тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Матбуот хизмати)нинг асосий вазифалари ҳисобланади.


Қуйидагилар Матбуот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, қўмита раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот муҳитини шакллантириш ва амалга оширилиши ташкил этиш;

- солиқ солиш ва солиқ мажбуриятларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган маълумотларни солиқ тўловчиларга тушунтириш ва етказиш;

- қўмита фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

- қўмита раҳбариятига ўз фаолияти тўғрисида маълумот ва таклифлар ҳамда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботлар бериб бориш.

- қўмитанинг расмий www.soliq.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларининг ишлаши ва уни маълумотлар билан янгилаб бориш;
- бошқарманинг қуйи бўлинмаларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишида амалий ёрдам кўрсатиш ва назорат қилиш;
-солиқ тўловчилар билан солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича иш олиб бориш;
Матбуот хизматининг расмий ахборот манбалари:
Матбуот хизмати қуйидаги расмий ахборот манбаларининг доимий юритилиши учун масъул ҳисобланади:

Веб сайт: www.soliq.uz
Телеграм: http://t.me/soliqnews



ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ЮРТИМИЗДАГИ БАРЧА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЯҚИН ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА ТАЙЁР ЭКАНЛИГИНИ ВА БУ БОРАДАГИ ТАКЛИФЛАРНИ ДОИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДАН МАМНУНЛИГИНИ ИЗҲОР ЭТАДИ!

 

Боғланиш учун маълумотлар: 

Телефонлар: 71 244-98-34,

                     71 244-98-27, 

                     71 244-98-22,

                     71 244-98-27,

 

e-mail: Pressa@soliq.uz

 

Телеграм: @DSQ_Pressa