Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Размер шрифта 15 px
A - A +
Цвета сайта
Ц Ц Ц Ц Ц
Изображения
Дополнительно
Настройки
Междустрочный интервал
Стандартный Средний Большой
Межбуквенный интервал
Одинарный Полуторный Двойной
Встроенные элементы (Видео, карты и тд.)
Включить Выключить
71 202-32-82
/ 1198
Call-марказ
Ҳудудий органлар
Излаш
  • Якуний текшириш натижаси бўйича солиқ низосини ҳал этиш
    15.07.2020

    “K.R.S” хусусий корхонаси якуний текширув натижасида қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларидан норози бўлиб, солиқ органи раҳбарининг қарорига ўзгартириш киритиш масаласида давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилди.

    Мазкур мурожаат ДСБнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими томонидан кўриб чиқилди.

    Ўрганиш давомида текширувчилар томонидан 2017-2018 йиллар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш объекти нотўғри аниқланганлиги маълум бўлди.

    Қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, шунингдек корхона ва текширувчи ходимларнинг позициялари ўрганилиб, текширувда аниқланган ва 2017-2018 йиллар учун ҚҚС бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси 77,1 млн.сўмга камайтирилди ҳамда ДСИ қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

    Натижада, хўжалик юритувчи субъект ва давлат солиқ органининг суд муҳокамаларига қатнашларига барҳам берилди.

  • Солиқ солиш объекти бўйича низо тўғрисида
    10.06.2020

    Воситачилик хизмати кўрсатган “G.F.B” масъулияти чекланган жамияти туман давлат солиқ инспекцияси томонидан жамиятнинг 2018 йил 9 ойлик фаолияти юзасидан ўтказилган камерал назорат натижаси бўйича ягона солиқ тўловига жами 68,5 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигидан норози бўлиб давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилди.

    Мазкур мурожаат ДСБнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими томонидан кўриб чиқилди.

    Ўрганиш давомида жамиятнинг “Тайёр фармацевтика препаратларини улгуржи сотиш” фаолият туридан келиб, ягона солиқ тўлови бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, аслида жамият комиссия шартномаси асосида воситачилик хизмати билан шуғулланганлиги маълум бўлди.

    Шунга асосан, туман давлат солиқ инспекцияси ходимларининг ушбу ҳаракати нотўғри деб топилиб, Солиқ кодексининг 350-моддаси бешинчи қисми 2-бандига (2018 йилда амалда бўлган) мувофиқ, жамиятга ҳисобланган 68,5 млн.сўм қўшимча солиқ суммаси бекор қилинди.

  • ҚҚС бўйича солиқ низони ҳал этиш
    20.05.2020

    Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан давлат рўйхатидан ўтган маъсулияти чекланган жамият 2020 йил май ойида Давлат солиқ қўмитасига ҳудудий солиқ органи ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан 2019 йил октябрь ойида жами 18 397,6 минг сўм ҚҚС ундирилганлиги ва 2019 йил учун қўшимча жами 275,4 минг сўм ҚҚС ҳисобланганлиги бўйича шикоят билан мурожаат қилди.

    Мазкур шикоят ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан кўриб чиқилди.

    Кўриб чиқиш давомида 2019 йил октябрь ойида нотўғри ундирилган ҚҚС суммаси ДСИ томонидан 2019 йил декабрь ойида корхона мурожаатига асосан бекор қилинганлиги маълум бўлди. Бунда, корхона томонидан реализация қилишда реестрда кўрсатилмаган, лекин унинг контрагентида ҳисобга олинган ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлган.

    ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш муносабати билан 2020 йилда ариза берувчининг шахсий карточкасида илгари жами 275,4 минг сўм ҳисобланган ҚҚС суммасига камайтирилди ва низо ҳал этилди. 

  • Солиқ тўловчи томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш масаласини ҳал этиш
    24.04.2020

    Бухоро вилояти ДСБ томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида, “А” МЧЖ 2019 йилнинг январь-май ойлари даврида ҚҚСни ҳисоблашда имтиёздан фойдаланган, аммо уни қўллаш учун асос кўрсатмаган. Бунинг оқибатида, жамиятга 2019 йил 7 июлда 1,2 млрд.сўмлик 22-18834-сонли талабнома юборилган.

    “А” МЧЖ томонидан талабномага жавобан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПҚ-5715-сонли қарор билан солиқ имтиёзларини қўлланилиши белгиланганлиги тўғрисида жавоб хати юборилган.

    Бухоро вилояти ДСБ юқорида кўрсатилган қарор 2019 йил 23 майда кучга кирган деб ҳисоблайди. Солиқ тўловчининг позициясига кўра, юқорида кўратилган қарорга 2019 йил 26 сентябрдаги ПҚ-5837-сон қарори билан ўзгартириш киритилган, натижада ПҚ-5715-сонли қарор 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиқ этилади.

    Ўрганиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси эски таҳрирининг 3-моддаси 4-қисмига асосан, ПҚ-5715-сонли қарорининг 13-банди орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, чунки бу тўғридан-тўғри солиқ қонунчилигининг мазкур ҳужжатида кўзда тутилганлиги учун хулоса қабул қилинди.

  • Солиқ тўловчининг ҳисобрақамини ёпиш билан боғлиқ солиқ низосини ҳал этиш
    24.04.2020

    Маъсулияти чекланган жамият Давлат солиқ қўмитасига ҳудудий солиқ органининг ҳаракати устидан 2018 йил учун 86,7 млн.сўм миқдорда қўшилган қиймат солиғини ундирганлиги ва жамият ягона солиқ тўловчиси ҳисоблансада, унинг ҳисобрақами ёпилганлиги бўйича шикоят билан мурожаат қилди.

    Мазкур шикоят ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан солиқ тўловчининг манфаатларини ифода этувчи солиқ маслаҳатчиси иштирокида кўриб чиқилди.

    Кўриб чиқиш давомида, солиқ тўловчи кўп марта ҳар хил инстацияларга мурожаат қилганлиги ва ноаниқ жавоблар олганлиги аниқланди.

    Бундан ташқари, солиқ тўловчи унинг ҳисобрақами ёпилганлиги тўғрисида нотўғри фикр юритганлиги, аслида унинг ҳисобрақами актив ҳолатда бўлганлиги ва унга солиқ органи томонидан 86,7 млн.сўмлик инкассо топшириқномаси қўйилганлиги аниқланди.

    Бошқарма ходимлари томонидан солиқ маслаҳатчига инкассо топшириқномаси бажарилишини тўхтатиб туриш ва олдинги шикоят масаласи бўйича суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушушнтириш берилди. Натижада солиқ тўловчи аниқ ҳаракатлар кўрсатимасини олди.

  • ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилиши билан боғлиқ солиқ низосини судгача ҳал қилиш
    24.04.2020

    2019 йил давомида солиқ органининг қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби билан боғлиқ эътирозларига дуч келган солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилди.

    Мазкур мурожаат ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва Молия вазирлиги билан келишилган позиция шакллантирилди.

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси жорий этилиши билан ҚҚС бўйича имтиёзлар тартибга келтирилди ва илгари қабул қилинган ҳукумат қарорларини Солиқ кодекси нормаларига мувофиқлаштириш ишлари бошланди.

    Натижада, солиқ тўловчига асослантирилган жавоб хати юборилди, шунга мувофиқ ҳудудий солиқ органлари билан кўплаб суд муҳокамаларининг олди олинди.

  • ҚҚС ҳисоботини тўлдириш тартиби бўйича солиқ низосини ҳал этиш
    24.04.2020

    Йирик корхона Давлат солиқ қўмитасига 7,2 млрд.сўм миқдорда қўшилган қиймат солиғини асоссиз ундирганлиги бўйича ҳудудий солиқ органи ҳаракати устидан шикоят билан мурожаат қилди.

    Мазкур шикоят ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ходимлари томонидан корхона вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

    Кўриб чиқиш натижасида Бошқарма ходимлари томонидан корхона қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этишда, ҚҚС ҳисоботига тегишли (солиқни ҳисобга олиш билан боғлиқ) иловани нотўғри тўлдирганлиги аниқланди.

    Корхонага юқорида кўрсатилган иловани тўлдириш тартиби тушунтирилди ва барча низоли давр учун ҚҚС ҳисоботини қайта тақдим этиш таклиф қилинди. Натижада ҳудудий солиқ органи солиқ тўловчидан суд тартибида 7,2 млрд.сўм миқдорда қўшилган қиймат солиғини ундиришни тўхтатди. Корхона эса келгусида суд муҳокамаси ва солиқ ҳисоботи шаклини тўлдириш билан боғлиқ муаммоларисиз фаолиятини амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

  • Ўтказилган тафтиш натижасида нотуғри ҳисобланган солиқлар бекор қилинди
    22.04.2020

    “А” масъулияти чекланган жамияти фаолияти юзасидан 2020 йилнинг март ойида вилоят ДСБ томонидан тафтиш ўтказилган. Ўтказилган тафтиш натижасида жамиятга нисбатан мол-мулк, ер ва сув солиқларидан жами 17 234,9 минг.сўм қўшимча солиқ ҳисобланган.

    Мазкур жамият ушбу қўшимча ҳисобланган солиқлардан норози бўлиб, солиқ низосини судгача ҳал қилиш тартибида юқори турувчи солиқ органига шикоят қилган.

    Шикоят судгача кўриб чиқилиши натижасида ўтказилган тафтиш жараёнида жамиятдан тегишли ҳужжатларни олиб қўйишда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 148-моддаси талабларига тўлиқ риоя этилмаганлиги, қўшимча ҳисобланган мол-мулк, ер ва сув солиқлари эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 257, 265 ва 279-моддаларига зид равишда нотуғри ҳисобланганлиги аниқланди.

    Мазкур солиқ низоси судгача солиқ тўловчининг фойдасига ҳал қилиниб, бу тўғрисида солиқ тўловчига жавоб хати юборилди.

  • “Г” ХКда солиқ органи томонидан камерал назорат ўтказиш натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича
    22.04.2020

    Бухоро шаҳрида рўйхатга олинган “Г” ХКнинг  2019 йил 14 мартдаги 9-сонли мурожаатида, Бухоро шаҳар ДСИ  томонидан корхонанинг фаолияти камерал назоратдан ўтказилганда, корхона томонидан 2015 йил давомида сотилган кўчмас мулк қиймати жами 4 742,2 млн.сўмни ташкил этиши, аммо тақдим этилган ягона солиқ тўлови ҳисоботида эса бажарилган иш ҳажми 387,5 млн.сўм кўрсатилганлиги, натижада 4 354,7 млн.сўмлик бажарилган иш ҳажми учун 217,7 млн.сўмлик ягона солиқ тўлови қўшимча ҳисобланганлигидан норозилиги эканлиги баён этилган.

    Ўрганиш давомида ушбу қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси қуйидагиларга кўра, асоссиз деб топилди.

    Хусусан, корхонанинг 2013-2014 йиллар ва 2015 йилнинг 9 ойлик давридаги фаолияти бўйича солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилганлиги, текширув далолатномасига кўра, корхона томонидан кўп қаватли 48 квартирали турар жойни қурилиши бўйича буюртмачи томонидан бажарилган қурилиш ишларининг ҳақиқий ҳажми 4 322,7 млн.сўм эканлиги ўз тасдиғини топди.

    Шу боис, мазкур қурилиш объект бўйича солиққа тортилмасдан қолинган сумма 430,6 ((4742,2-4322,7)+11,2) млн.сўмдан белгиланган 5 фоиз ставкада ягона солиқ тўловидан 21,5 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши лозимлиги аниқланди.

    Натижада, 217,7 млн.сўм-21,5 млн.сўм=196,2 млн.сўм асоссиз ҳисобланган деб топилиб, туман ДСИнинг қарори қисман бекор қилинди.

  • Корхона-резидентнинг устав фондининг улуши сотилишидан норезидентнинг даромади бўйича низони кўриб чиқиш
    10.03.2020

    Йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтган корхона – солиқ агенти 2020 йил март ойида норезидентнинг 2020 йил февраль ойида корхона-резидент устав фондидаги улушини сотишдан олинган даромади ҳисобланиши ва бунинг натижасида бюджетга қўшимча 394,0 млн.сўм солиқ ҳисобланганлиги устидан шикоят қилган.

    Мазкур шикоят ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси томонидан кўриб чиқилган.

    Кўриб чиқиш давомида солиқ тўловчи улушни сотишдан даромадни унинг номинал қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаганлиги аниқланди. ДСҚ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 356-моддасига асосан, норезидентларнинг юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушни (пайни) реализация қилишдан даромади мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади. 

    Юқоридагилардан келиб чиқиб корхонага тегишли жавоб хати юборилди.

  • Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланилиши билан боғлиқ солиқ низосини судгача ҳал қилиш
    10.12.2019

    2019 йил даврида “А” корхонада Давлат солиқ бошқармаси томонидан мавзули экспресс-ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш натижасига кўра мол-мулк солиғи бўйича 78,0 млн.сум қўшимча солиқ ҳисобланган.

    “А” корхона ушбу ўтказилган экспресс-ўрганиш натижасида ҳисобланган мол-мулк солиғи бўйича 78,0 млн.сум қўшимча солиқ суммаси нотуғрилиги корхонанинг мол-мулк солиғидан имтиёзи борлиги ҳақида шикоят қилган.

    Мазкур мурожаат Давлат солиқ бошқармасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш шуъбаси томонидан 2019 йилнинг декабрь ойида кўриб чиқилди.

    Шикоятни ўрганишда “А” корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандига асосан асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахсларни улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилганлигини келтириб ўтган.

    Кўриб чиқиш натижаси бўйича шикоят муаллифига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 22-моддасига асосан “А” корхонанинг 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойидаги асосий фаолияти умумий овқатланишни ташкил қилганлиги юзасидан тушунтириш берилди.

  • “Б” МЧЖда солиқ органи томонидан ўтказилган камерал назорати натижасида, 2018 йилнинг 9 ойи бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлаб бериш юзасидан келиб чиққан масалалар бўйича
    06.11.2019

    Бухоро шаҳрида рўйхатга олинган “Б” МЧЖнинг 2019 йил 21 февралдаги мурожаатида Бухоро шаҳар ДСИ томонидан корхона ўз вақтида ягона солиқ тўловига ўтиш бўйича хабарнома тақдим этмаганлигини важ қилиб, 2018 йил 9 ойлик якуни билан умумбелгиланган тартибда 24,0 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги тўғрисидаги 21.01.2019 йилдаги 22-00947-сонли талабнома талабидан норози эканлиги баён этилган.

    Ўрганиш давомида корхона ҳақиқатдан ҳам ягона солиқ тўловига ўтиш юзасидан хабарномани давлат солиқ хизмати органларига кеч топширганлиги, натижада корхонага нисбатан умумбелгиланган тартибдаги солиқ 2018 йил 9 ойи учун ҳисобланганлиги маълум бўлди.

    Давлат солиқ хизмати органининг ушбу ҳаракати қисман нотўғри деб топилиб, Солиқ кодексининг 351-моддаси (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ ўзгартириш киритилгунига қадар)га мувофиқ, корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашдан ягона солиқ тўловини тўлашга ўтишни 2018 йилнинг 3-чорагидан амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги инобатга олинди. Натижада, корхонага 17,0 млн.сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси бекор қилинди.

  • “Г” МЧЖда солиқ органи томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида қўшимча ҳисобланган ер солиғи бўйича
    06.11.2019

    Андижон шаҳрида рўйхатга олинган “Г” МЧЖнинг 2018 йил 29 декабрдаги мурожаатида вилоят ДСБ Камерал назорат бўлими томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида ер солиғи бўйича 228,1 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, 2018 йил 15 декабрда юборилган 22-09507-сонли талабномага нисбатан норози эканлиги баён этилган.

    Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида, муаллиф томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар ўрганилганда шикоятда қайд этилган ер майдони “Г” МЧЖга тегишли эмас эканлиги, балки Андижон вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 11 августдаги қарори билан давлат ҳисобига ўтказилганлиги маълум бўлди.

    Мазкур низо Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг давлат солиқ хизмати органига мулк эгаси тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этилганлиги сабабли юзага келганлиги, хато ва камчилик бартараф этилиб, вилоят ДСБнинг 2018 йил 15 декабрдаги 22-09507-сонли талабнома талаби асоссиз деб топилиб, 228,1 млн.сўм қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси бекор қилинди.

  • “А” ХКда ўтказилган якуний солиқ текшируви натижасида келиб чиққан масалалар бўйича
    05.11.2019

    Бухоро шаҳрида рўйхатга олинган “А” ХКнинг мурожаатида корхонада ўтказилган якуний солиқ текшируви натижасида текширувчилар томонидан корхона “Воситачилик” фаолияти билан шуғулланганлигига қарамасдан, банк ҳисоб рақамига маҳсулотлар учун пул кўчириш йўли билан ва тўлов терминали орқали келиб тушган тушум суммаларидан 5 фоиз ставкада ягона солиқ тўлови ҳисоблаб, 2015-2018 йиллар учун жами 203,4 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигидан норозилиги баён этилган.

    Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида, муаллиф томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар ўрганилганда, корхона воситачилик товарларининг реализациясини амалга оширганлиги, натижада ушбу кўрсатилган хизматлар учун товар айланмасидан эмас, балки Солиқ кодексининг 355-моддасига биноан воситачилик шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган ҳақ суммасидан 33 фоизлик солиқ ставкасида ягона солиқ тўлови ҳисобланиши лозим деб топилди.

    Ўрганиш натижаси бўйича текширувчилар томонидан қўшимча ҳисобланган 203,4 млн.сўм солиқ суммасидан 171,6 млн.сўм асоссиз деб топилиб, бу ҳақда текширув натижаси бўйича қабул қилинган қарорга тегишли ўзгартириш киритилди.
  • “Б” қурилиш хусусий корхонасида ўтказилган камерал назорат натижасида имтиёзлардан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича
    04.11.2019

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сурхондарё вилояти бўлимининг 2019 йил 29 январдаги 5/21-19-сонли сўров хатида Сурхондарё вилоят ДСБ томонидан “Б” қурилиш хусусий корхонасида ўтказилган камерал назорат натижасида имтиёзлардан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича қўшимча ҳисобланган 747,3 млн.сўм ягона солиқ тўловини ундириш юзасидан иқтисодий судга киритилган даъво ариза суднинг 2019 йил 21 январдаги Ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантириш рад этилганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш сўралган.

    Кўриб чиқиш жараёнида Термиз шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 21 январдаги Ҳал қилув қарори қуйидагиларга кўра, асосли деб топилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли қарорининг 3-бандида белгиланган имтиёзлар яъни “Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2017 йилнинг 1 январигача: солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилиниши” кўрсатиб ўтилган. Шу боис, ушбу имтиёз “Б” ИТҚХКга қўлланилганлиги ва 2017 йил 1 январгача бўлган даврда имтиёзлардан тўғри фойдаланганлиги маълум бўлди.

    Кўриб чиқиш натижаси бўйича Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан камерал назорат натижасида корхонага нисбатан қўшимча ҳисобланган 747,3 млн.сўм солиқ ўз исботини топмади деб ҳисобланиб, Термиз шаҳар ДСИ қарори бекор қилиниши таъминланди.
  • “В” МЧЖда солиқ органи томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида қўлланилган молиявий жаримани ортиқча тўлов суммасидан қоплаб берилиши тўғрисида
    04.11.2019

    Қоракўл туманида рўйхатдан ўтган “В” МЧЖнинг 2019 йил 11 мартдаги мурожаатида Қоракўл туман ДСИнинг 2019 йил 1 мартдаги 23-03135-сонли талабномасида кўрсатилган 107,9 млн.сўм молиявий жарима суммасини тан олганлигини, аммо ушбу тўлов суммасини корхонанинг ҚҚС солиғи бўйича мавжуд ортиқча тўлов ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан қилган мурожаати туман ДСИ томонидан эътиборга олинмаётганлигидан норози эканлиги баён этилган.

    Ўрганиш давомида, корхона эътирози қуйидагиларга кўра, асосли деб топилди.

    Хусусан, Солиқ кодексининг 31-моддасида солиқ тўловчининг ҳуқуқлари кўрсатилган бўлиб, бунда солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш мумкинлиги, шунингдек 56-моддасига биноан солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишда, ортиқча тўланган сумма солиқ қарзини кетма-кетликда узиш ҳисобига ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган. Аммо ушбу ҳолатлар туман ДСИ томондан эътиборга олинмаганлиги маълум бўлди.

        Натижада корхонанинг ҚҚС солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан молиявий жарима тўлаш бўйича эътирози қаноатлантирилиб,молиявий жарима бўйича қарздорлиги ҚҚС солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан қопланиши таъминланди.
  • “А” оилавий корхонасида солиқ органининг 2018 йил 24 ноябрдаги талабномасида кўрсатилган қўшимча ҳисобланган солиқлар юзасидан келиб чиққан масалалар бўйича
    31.10.2019

    Қоровулбозор туманида рўйхатга олинган “А” оилавий корхонасининг 2019 йил 26 январдаги мурожаатида Қоровулбозор туман ДСИнинг 2018 йил 24 ноябрдаги 22-01392-сонли талабномасида кўрсатилган 66,5 млн.сўм мулк солиғи ва 9,0 млн.сўм ер солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлардан норози эканлиги баён этилган.

    Кўриб чиқиш давомида, Қоровулбозор туман ДСИ томонидан Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг ахбороти асосида корхонага тегишли нотурар объект белгиланган 2 йил муддатда тугатилмаганлиги сабабли, унга нисбатан юридик шахслар учун белгиланган ставканинг уч баравари миқдорида, мулк солиғи ер солиғи қўшимча ҳисобланганлиги маълум бўлди.

    Мазкур қўшимча ҳисобланган солиқлар қуйидагиларга кўра, асоссиз деб топилди:

    Хусусан, Қоровулбозор туман ҳокимининг 2015 йил 27 июлдаги 358-сонли қарорига мувофиқ “А” ОКга қарашли мазкур объектнинг қурилиш муддати 3 (уч) йил қилиб белгиланганлиги ва объект қурилиши белгиланган муддатда тугалланганлиги ўз исботини топди. Шу боис, талабномадаги қўшимча ҳисобланган 66,5 млн.сўм мулк солиғи ҳамда 9,0 млн.сўм ер солиғи бекор қилинди.

  • “В” хусусий фирмаси мурожаатида давлат солиқ хизмати органлари томонидан корхонанинг 2008-2011 йиллар давомида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш натижасида юзага келган масалалар бўйича
    30.10.2019

    Ангор туманида фаолият юритаётган “В” хусусий фирмаси мурожаатида давлат солиқ хизмати органлари томонидан корхонанинг 2008-2011 йиллар давомида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш натижасида Солиқ кодексининг 114 - моддасига мувофиқ қўлланилган 443,6 млн.сўм молиявий жаримага нисбатан эътироз билдирилган.

    Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича Ангор тумани ДСИ томонидан қўлланилган ушбу молиявий жарима қуйидагиларга:

    - Адлия вазирлиги томонидан 27.05.2003 йилда рўйхатдан ўтказилган «Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида»ги 1245-сонли Низомнинг 9-10 бандлари (Товар-моддий бойликларни ишончномалар бўйича бериш тартиби);

    Солиқ кодексининг 130-моддаси 2 банди (Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади) талаблар асосида нотўғри қўлланилган деб топилди.

    Натижада, корхонага нисбатан 443,6 млн.сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги Ангор туман ДСИнинг қарори бекор қилинди.

  • Ягона солиқ тўлови ставкаси қўлланилиши бўйича низони кўриб чиқиш тўғрисида
    27.09.2019

    Хоразм вилоятида давлат рўйхатидан ўтган корхона вилоят ДСБнинг ҳаракати устидан яъни солиқ органи томонидан унинг фаолият тури 2018 йил якуни бўйича улгуржи савдо бўлганлиги ва ягона солиқ тўловининг 5 фоизли ставкасида жами 41,6 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, аммо корхонанинг фикрича фаолият тури чакана савдо ҳисобланиши юзасидан бир неча маротаба ҳар хил инстанцияларга шикоят қилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил октябрь ойида ушбу шикоят ДСҚга берилган ва Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилган.

    Кўриб чиқиш давомида ягона солиқ тўловини қўшимча ҳисоблашга сабаб, ушбу масалада солиқ тўловчи кўп маротаба шикоят қилган, товарларни кредитга сотиш бўлмаган, балки улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ВМ 407-сон 26.11.2002 й.)да чакана савдо корхоналари улгуржи савдо қилиши учун белгиланган 10 фоизли лимитдан ошиши эканлиги аниқланган.

    Натижада солиқ органининг позицияси солиқ тўловчига тушунтирилди ҳамда шикоятлар оқими тўхтатилди.

  • Ундирилган солиқ суммаларни қайтариш масаласини ҳал этиш тўғрисида
    15.09.2019

    Бухоро вилоятида давлат рўйхатидан ўтган корхона 2019 йил сентябрь ойида Давлат солиқ қўмитасига Когон туманлараро иқтисодий суди ДСИнинг даъво аризасини апелляция инстанциясида бекор қилганлигини инобатга олган ҳолда 2017 йил ва 2018 йил 9 ойлик даври учун ҳудудий солиқ органи томонидан ундирилган солиқ суммаларини қайтарилишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилган.

    Макур шикоят ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилди.

    Кўриб чиқиш давомида Когон туманлараро иқтисодий суди апелляция инстациясида ДСИнинг корхона жами 171,8 млн.сўмлик молиявий жарима тўлаш бўйича даъво аризаси бекор қилинганлиги аниқланди. Текшириш далолатномасига асосан жами 343,2 млн.сўм солиқ суммалари ундирилган қисми бўйича ДСИнинг қарори амалда бўлган.

    Кўриб чиқиш натижаси бўйича корхонага ҳудудий ДСИнинг қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси ҳақидаги қарори суд тартибида бекор қилиниши тартиби тушунтирилди.

0
Хизматни баҳоланг
Қўлланма
Изоҳлар